Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўнгиллилар билан учрашгандаги баёноти
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i9250-Исломий_инқилоб_муаззам_раҳбарининг_кўнгиллилар_билан_учрашгандаги_баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўнгиллилар билан учрашгандаги баёноти
(last modified 2018-10-15T12:40:25+00:00 )
ноябр 24, 2016 08:20 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўнгиллилар билан учрашгандаги баёноти

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг кўнгиллилар билан учрашгандаги баёноти" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Эрон исломий инқилоб муаззам раҳбари санкцияларнинг 10 йилга узайтирилиши Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган келишувнинг бузилиши ҳисобланади деб таъкидладилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни Эронлик кўнгиллилар ва кўнгилли қўмондонлар билан учрашганларида АҚШ конгрессидаги Эронга қарши қабул қилинган 10 йиллик санкцияга ишора қилиб шундай айтдиларки, Американинг ҳозирги давлати ядровий келишув ишида ҳозирга қадар кўплаб қарама-қарши ишларни амалга оширди. Уларнинг яқинда қилган ишлари эса санкцияларни яна 10 йилга узайтиришди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, агар ушбу санкциялар амалда ижро этилса, шубҳасизки Ядровий келишув аниқ бузилган бўлади. Американинг бундай ишига эса, Эрон ислом жумҳурияти ҳам ўз жавобини қайтаради. Ул ҳазрат Эрон ислом жумҳурияти масъуллари ва ядровий келишувда иштирок этган мутахассисларнинг ядровий келишувдан мақсад санкцияларни ва босимларни бартараф этиш эди, деган баёнотларига ишора қилиб шундай айтдиларки, ядровий келишув ёки Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури Эрон мамлакатига ва халқига босим ўтказиш учун замин яратмаслиги керак.

      Американинг сиёсатлари ва ҳатти-ҳаракатлари ҳамиша Эрон учун нотинчлик келтириб чиқариш ва таҳдид солишга асосланган бўлиб, АҚШнинг Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган ядровий келишув бўйича мажбуриятларини бажармаслиги ҳам Американинг Эронга қарши душманлигидан мустасно эмас. Агарда, ядровий келишувни ва Қўшма ҳаракатлар комлекс дастурининг ижросини Эронга қарши санкцияларнинг бекор қилиниши ва босимларга барҳам берилиши деб қабул қиладиган бўлсак, унда шуни айтиш жоизки, бошқалар ушбу келишувни айниқса Америка қўшма штатлари ўз ваъдаларини бажармади. Америка Эроннинг ўз мажбуриятларини амалга оширганини жуда яхши билади. АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри ҳам ушбу ҳақиқатни кўп маротаба такрорлаган. Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик бош мудири Юкиё Аманонинг Эрон ва олтилик давлатлари томнидан қабул қилинган “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”дан кейинги ҳисоботлари ҳам ушбу масалани тасдиқлайди. Лекин Америка қўшма штатлари ядровий келишувни ёки Қўшма ҳаракатлар комплекс дастурини Эрон юртига ва халқи учун босим ўтказиш воситасига айлантиришга уринади. Кўриниб турибдики, АҚШнинг Эрон ислом жумҳуриятига қарши таҳдидлари кенг қамровли бўлиб, уларнинг тури ва кўриниши ҳам кўпдир. Ушбу таҳдидлар эса уруш ва ахборот хуружларини ўз ичига қамраб олади.

       Америка Эрон ядровий мавзуси ҳақидаги иддаоларига оид режалари барбод бўлганидан кейин ва ядровий келишувдан сўнг, шу нарса намоён бўлдики, АҚШ Эронга қарши хусуматли ҳаракатларини тўхтатмайди. Шу боисдан Американинг ҳатти-ҳаракатларининг моҳияти ўзгармаган. Эронга қарши санкцияларнинг яна 10 йилга узайтирилиши ва фавқулодда ҳолатнинг давом этиши шуни кўрсатадики, Америка давлати ядровий баҳоналар билан Эронни босим остида ушлаб туришни кўзламоқда. Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган ядровий келишувнинг ижро этилиши билан Эроннинг минтақадаги мувозанатни сақлаб қолишдаги аҳамияти яна ошди ва ушбу ўзгаришлар Американинг бошқа йўналишларда ҳам Эронга қарши душманлик билан ёндашиш ҳаракатларини янада кучайтирди. АҚШ давлати Эронни минтақа хавфсизлиги ва тинчлиги учун таҳдид қилиб кўрсатишга саъй-ҳаракат қилади. Америка Эронга қарши босимларни янада кучайтириш мақсадида, Эронни терроризмни ҳимоя қилишда аблайди.

      Америка ўзининг ушбу фитналарини амалга ошириш билан бирга, минтақа мамлакатларини ҳам миллатлараро ва мазҳаблараро масалаларда бир бирларини уруштиради ва минтақа халқларининг ва давлатларнинг бир бирларига янада яқинлашиб, ҳамжиҳат бўлишларига тўсқинлик қилиш учун бор куч имкониятини ишга солади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Имом Хусайн (а)нинг арбаъйин маросимидаги кўча намойишларига ишора қилиб шундай айтдики, миллионлаб одамларнинг ушбу кўча намойишларида иштирок этишлари ишқ ва доноликни ҳам ўзига жалб этади. Аммо базилар Арбаъин маросимини бузишни пайидан бўлишди, лекин улар ўз мақсадларига ета олмади. Шубҳасизки, ушбу арбаъийн маросими Эрон ва Ироқ халқи учун буюк неъмат бўлиб, улар учун қатъиятлик ва ифтихор бағишлайди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари душман режаларига ишора қилиб, душманнинг ўз нуфузини янада кенгайтириш йўлидаги уринишлари ҳақида бир йилдан буён огоҳлантириб келадилар. Ушбу мавзу эса ўта муҳим ва аҳамиятли ҳисобланади. Американинг Эрон билан муаммоси шундаки, бу ҳам бўлса Эрон халқининг инқилобий бўлганлиги ва ушбу юрт одамларининг мустақил позицияга эга бўлиши ҳамда Американинг зўравонлик ва яккаҳукмронлигига қарши кураш олиб боришидадир.      

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.