Бугун форс адабиётининг буюк шоирларидан бири Саъдий Шерозийни хотираш кунидир
Эрон маданият вазири ҳижрий -шамсий 1 -урдибиҳишт милодий ҳисоб билан 21 апрель куни -Саъдий Шерозий куни муносабати билан қилган табрик сўзларида Саъдий номи ва унинг бебаҳо асарлари аввалдан жаҳон тарихи хотирасини безатиб келган деб айтди.
Саъдий Шерозий ҳижрий-қамарий 606 йили Эроннинг Шероз шаҳрида аҳли илм бӯлган оилада туғилган. Ибтидоий илмларни ӯзлаштиргандан сӯнг Бағдод шаҳри томон йӯналди.
Ушбу буюк шоир умрининг 20 йилдан ортиғини сайёҳат билан ўтказди. У ҳижирй 655 -йилда Бўстон /Саъдинома/ номли шеърлар тўпламини ва бир йилидакеин насрий ва шерий китобини таълиф қилди.
Форс адабиётининг ушбу буюк шоири ҳижрий 691 йилда вафот этган ва унинг Шероздаги мақбараси сайёҳларнинг зиёрат ва \диққат марказига айланган.
Ҳар йили эса дунёнинг турли мамлакатларидан форс адабиётининг мухлислари ушбу буюк шоир ва мутафаккир қабрини зиёрат қилиш учун Шерозга ташриф буюрадилар ва дунёнинг турли мамлакатларида ҳам Саъдий куни нишонланади.