апрел 21, 2024 13:55 Asia/Tashkent
  • Эронда саратон касаллиги бепул даволанадиган бўлади
    Эронда саратон касаллиги бепул даволанадиган бўлади

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Эронда саратон касаллигини бепул даволаши ҳақида хабар қилди.

Эроннинг Симнон вилоятидаги Кавсар касалхонасининг саратон хасталикларини ташхислаш ва даволашнинг кенг қамровли маркази очилиши арафасида, Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Баҳром Айнуллоҳиён тез орада саратон касаллигига чалинганлар учун миллий скрининг кампанияси амалга оширилгач, ушбу касалликка шубҳа қилинган шахслар бепул даволанади деб таъкидлади.

Айтиш керакки,  ўтган  йилнинг ноябр ойидан бошлаб, Эрон соғлиқни суғурталаш ташкилотида, ушбу  беморларни қўллаб-қувватлашлан мақсадида " махсус ва даволаб бўлмайдиган касалликлар жамғармаси" фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган йилдан бери 107 нафар касаллик гуруҳига ушбу фонд имтиёзлари берилди.

Мазкур жамғарманинг вазифаси суғурта қидирувчисининг асосий ва қўшимча суғурта мажбуриятларига қўшимча равишда харажатларини тўлашдир.

Ёрлиқ