Эронлик югурувчи қиз ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди
Эронлик спортчи қиз енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 400 метрга тўсиқлар оша югуриш мусобақасининнг финал босқичида миллий рекордни янгилаб олтин медалга сазовор бўлди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, эронлик спортчи аёл Нозанинфотмиа Идиён кеча Осиёнинг бошқа давлатларидан келган рақибларидан 58,86 сония вақтни қайд этиб маррага етиб келди ва бу мусобақаларнинг олтин медалини касб этди. Хоним Идиён бу вақтни қайд этиши биан 59,48 сония тез етиб келиши ўз қўлида бўлган Эрон ёшлари тоифасидаги миллий рекордини янгилади.
Хоним Идиён эронлик югуруви аёл Шаҳло Маҳмудий томонидан 59,16 вақт қайд этилган ушбу мусобақада Эроннинг катта ёшдаги тоифадаги миллий рекордини ҳам янгилади ва бу борада Эроннинг янги миллий рекордчиси унвонини олди.
Эронлик спортчи Нозанинфотима Идиён ўтган йили ушбу мусобақада кумуш медални қўлга киритган эди. Аммо Эрон енгил атлетикачилари Осиё чемпионатининг аёллар бўшлимида жумладан тўсиқлар ошиб ўтишда биринчи марта олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.