Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳодатларининг йиллиги муносабатида тасаллият билдирамиз
Бугун шанба куни ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг суюкли невараларидан бири Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳид бўлган санасида Эроннинг турли шаҳарлари мотамга чўмди.
Имом Жаъфар Содиқ /а/ муборак умрларида катта илмий-маданий ҳаракатни бошлаб, шиа мазҳабининг илмий асосларини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.
Соф ислом йўлида исломга қарши ва бузғунчи фикрлар катта хавф туғдираётган бир пайтда Имом Жаьфар Содиқ (а.с.) ўзининг илмий изланишлари билан исломга қарши фикрлар тарқалишининг олдини олдилар.
Имом Содиқ /а/ шиа мактабини барпо этиш йўлида ислом ҳақиқати ва диний рационаллик асосларига асосланган буюк ҳаракатни барпо этиш учун кўп машаққатларни бошдан кечирдилар.
У зот (а)нинг мантиқ ва тафаккур қудрати билан суҳбат ва баҳс-мунозаралари ҳамда диний шубҳаларга жавоб беришлари шиа мазҳабининг қайта тикланишида жуда муҳим рол ўйнади.
Эрон Ислом Республикаси телерадиокомпанияси Имом Жафар Содиқ (а.с.) шаҳодатининг йиллиги кириб келиши муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.