Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунлари муборак бўлсин
Ислом пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо /с/ ва ул зот невараларидан бири- , имомат ва вилоят осмонининг 6- чи ёрқин юлдузи яъни ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунларида бутун Эрон ислом жумҳурияти қувонч ва шодликка тўлган.
Бугун ҳижрий-шамсий 1446 -чи йил рабеъулавал ойининг 17 чи куни, 2024 чи милодий йил сентябрь ойининг 24 чиси, ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири , имомат ва вилоят осмонининг 6 -чи ёрқин юлдузи Имом Жаъфар Содиқ /а/нинг валодат кунларига тўғри келади.
Эроннинг турли минтақалари халқидан иборат шиалар ва суний мазҳабидаги мусулмонлар ҳам масжидлар, уй-манзиллар, кўча ва магазинларини рангли чирорқлар ва байроқчалар билан безатиб, пишириқ ва ширинликларни тақдим этишлари билан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунларини кенг нишонлашмоқда.
Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунларида шиа ва сунний мазҳабидаги мусулмонларнинг биргаликда қатнашиши ислом уммати ўртасидаги ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликнинг энг гўзал жилваларидандир.
Суннат аҳли мусуломнлариниг тақвими асосида рабеъулаввал ойининг 12- чи куни ва шиалар тарихи нуқтаи назаридан рабеъулавва ойининг 17- чи куни ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунларига тўғри келди.
Эрон Ислом Республикаси телерадиокомпанияси ҳам ушбу муборак сана яъни ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зотнинг суюкли неваралари Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунлари муносабатида барча муъмин- мусулмонларни табриклайди.