Эрон Африканинг 39 давлатига технология, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш маҳсулотлари экпорт қилмоқда
Эрон Ислмо республикаси Савдони ривожлантириш комиссияси , саноат, тоғ-кон ва савдо уйи, матбуот котиби ўтган ҳижрий -шамсий 1402 йилда /2023 йил 21 мартидан 2024 йил 21 мартигача/ Эрон товарлари Африканинг 39 давлатига экспорт қилинганини маълум қилди.
Эрон Ислом республикаси савдони ривожлантириш комиссияси , саноат, тоғ-кон ва савдо уйи, матбуот котиби Сайид Руҳуллоҳ Латифий, Эрон ва Африка ўртасидаги иккинчи халқаро йиғилиш билан бир вақтда, 1 миллиард 300 миллион аҳоли ва 54 давлатга эга бу қитъанинг савдо-иқтисодий алоқалар соҳасида катта имконият эканлигини таъкидлаб, Эрон Африка қитъасининг энергия, технология ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда механизациялаш, сармоя ва конлар, тўғонлар каби инфратузилмани лойҳалаш ва қуриш, йўл қурилиши ва қурилиш лойҳалари, нефтни қайта ишлаш заводларини капитал таъмирлаш ва газ қазиб олиш бўйича эҳтиёжларини қондира олди деб таъкидлади.
Сайид Руҳуллоҳ Латифий ўз сўзларида ҳижрий-шамсий 1402 йилда Эроннинг Африка қитъасида экспортнинг хилма-хиллигига эътибор қаратиб, жорий йилда Эроннинг ушбу қитъанинг шарқий, ғарбий, шимолий ва жанубидаги экспорти ўзига хос тарзда ривожланди ва бу қитъанинг 39 давлати Эрон товарларини экпорт қилиш учун мўлжалланган манзил бўлди деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий, ўтган жума куни Теҳронда 30 дан ортиқ Африка даватларининг юқори иқтисодий расмийлари иштирокида бўлиб ўтган Эрон ва Африка ўртасидаги иккинчи халқаро йиғилишда Имом Хумайний /р.а/ ва Имом Хоманаий ҳам Африкабилан ҳамкорликни алоҳида таъкидлаганларини эслатиб, Ғарб давлатлари ўзлари учун Африкани хохлашади, аммо биз Африкани Афрака учун хохлаймиз деб маълум қилди.