июн 05, 2024 12:08 Asia/Tashkent
  • Али Боқирий ва Башор Асад икки томонлама алоқалар ва Ғазо уруши хусусида суҳбатлашдилар
    Али Боқирий ва Башор Асад икки томонлама алоқалар ва Ғазо уруши хусусида суҳбатлашдилар

Эрон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Сурия президенти билан учрашувида икки томонлама алоқалар ва Ғазо урушидаги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Сурия президенти идораси,  бу мамлакат президенти Башор Асад ва Эрон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Али Боқирий Каний  учрашувига тўхталиб  томонлар Эрон ва Сурия ўртасидаги икки томонлама алоқалар, босиб олинган Фаластин ҳудудлардагии ўзгаришлар ҳамда қўшма минтақавий ва халқаро ишларни муҳокама қилдилар.

Али Боқирий билан учрашувида Сурия президенти ҳам босқинга қарши ҳар қандай кўринишда қаршилик кўрсатиш асосий тамойил ва стратегик танлов бўлиб қолади деб айтди. У сўзларининг бошқа қисмида мулойимлик  ва фаол амао қилмаслик босқинчиларнинг тажовузкорлиги ва ваҳшийлигини оширади деб маълум қилди.  Башор Асад шунингдек сиоинстик режим қаршиликнинг собитлигиан мағлуб бўлишга ҳар қнача яқинлашса  Фаластин халқига шунчалик кўп жиноят содир этади ва қон тўкади деб эслатди.

Эрон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси  ҳам Эрон ва Сурия ўртасидаги муносабатлар чуқур ва стратегик бўлиб қолишини айтиб, чунки у мустаҳкам тамойил ва умумий ва ҳалол манфаатларга асосланади деб қайд этди. У шунингдек Эроннинг Сурия билан икки томоналма алоқлаарни ривожантириш ва унга бир томондан икки давлатга хизмат қилиш ва бошқа томондан минтақа давлатлари ва халқларига хизмат қилиш учун сармоя критишига ишора қилди.

Ёрлиқ