Теҳрон ҳукумати АҚШ ва Франция етакчиларининг Эронга қарши баёнотини қоралади
Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ ва Франция мамлакатлари президентлари Эронга қарши баёнотии мазмунини асоссиз ва сиёсий мақсад ва мотивларга эга ҳамда олдинги муваффақиятсиз сиёсатининг давоми деб ҳисоблади.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий АҚШ ва Франция президентларининг қўшма баёнотини /йўл харитаси/ ва унинг бир қисмида Эронга нисбатан асоссиз ва қабул қилиб бўлмас айбловлар қўланганиниқоралаб,уни рад этди.
Носир Канъоний ўз сўзларида бу баёнотининг Эронга қарши мазмунини асоссиз ва сиёсий мақсад ва мотивларга эга ва олдинги муваффақиятсиз сиёсатларининг давоми сифатида баҳолаб, Эрон Исло республикаси халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида ҳамда ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ва кафолатлар тўғрисидаги битимга асосланиб Халқаро атом энергияси агентлиги билан техник ҳамкорлик амал қилади деб таъкидлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний шунингдек Теҳрон ҳукуматининг минтақа ва дунёда барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, халқаро хавфсизликни кучайтириш йўлида террорчи гуруҳларга қарши курашдаги машҳур ролини инкор этиб бўлмайди Украинадаги инқироз ва можаролар бошланганидан бери Эроннинг принсипиал ва аниқ сиёсати ҳар доим икки томон ўртасида келишмовчиликни сиёсий йўл билан ҳал қилишни қўллаб қувватлашга асосланган деб изоҳлади.
8 ой ичида 15 минггга яқин фаластинлик болалар ва минглаб аёлларни қирғин қилган сионистик болалар ўлдирувчи режим тарафдорлари ҳамда бу режммнинг ҳарбий жиноятларига қарши норозилик билдирган талабалар ва фуқароларни бостирадиганлар ўзларини бошқаларга ахлоқ ва инсон ҳуқуқлари ўргатувчии сифатида таништиришлари жуда кулгулидир деб қўшимча қилди, Канъоний.