Ислом Инқилоби олий раҳбари: зиёратгоҳ ҳимоячилари Эрон ва минтақанинг қутқарувчиларидир
(last modified Sat, 29 Jun 2024 09:55:45 GMT )
июн 29, 2024 14:55 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: зиёратгоҳ ҳимоячилари Эрон ва минтақанинг қутқарувчиларидир
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: зиёратгоҳ ҳимоячилари Эрон ва минтақанинг қутқарувчиларидир

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий зиёратгоҳ ҳимоячиларини Эрон ва минтақанинг қутқарувчилари деб атадилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  қаршилик шаҳидлари ва зиёратгоҳ  ҳимоячилари конгресси аъзолари билан учрашганида зиёратгоҳ ҳимоячиларини ҳайратланарли ва муҳим бир  жараён эканлиги ва Эрон Ислом республикаси дунёқарашларининг  кўринишларидан бири сифатида тавсифлаб, зиёратгоҳ ҳимоячилари қиёфасида турли миллатлар вакилларининг борлиги  Ислом  Инқилоби қирқ йилдан ортиқ вақтдан сўнг  Инқилоб бошидаги ўша иштиёқ ва достонни қайта тиклаша қодирлигини кўрсатди деб  маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек ғалабанинг бошида Ислом Инқилобнинг ўзига хос иштиёқи ва достонини қайта тиклашдаги  қудратини намоён  этишни муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжолар ҳимоячилари ҳаракатининг яна бир жиҳати эканлигига тўхталиб, Имом Хумайний /р.а/ ни кўрмаган ёшларнинг борлиги ва зиёратгоҳни ҳимоя қилиш учун муқаддас мудофаа даври 40 йил аввал ўша диний ва инқлобий  мотивларни қайта яратишда Ислом Инқилобининг ғаройиб кучини намоён этди деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий  сўзларининг бошқа қисмида душманлар улар  учун ўта хавфли режа тузган мамлакатларда зиёратгоҳни ҳимоя қилаётган курашчиларнинг бўлиши Ислом  Инқилоби дунёқарашининг кўринишлариданг бири  эканлигини тиаъкилаб, душман ўз лойиҳа ва режасида минтақани босиб олиб, айни пайтда Эронга мафкуравий ва диний босим ўтказилиши билан бирга , иқтисодий ва сиёсий  тазйиқлар ўтказиш орқали  исломий тузумни йўқ қилишнии режалаширганди, аммо маркази Ислом республикасига қаратилган  имонли бир гурух ёшлар бу қиммат ва  ва зўравонлик режани енгди деб эслатдилар.

АҚШ ва Ғарб давлатларининг қуроллари ва ташвиқот кўмагида ташкил топган ИШИД террорчи гуруҳи ва унга тегишли гуруҳларнинг зўравон, шафқатсиз ва ғайриинсоний  табиати ҳақида гапирган, Инқилоб раҳбари  бу гуруҳларнинг мақсади минтақа хусусан Эрон хавфсизликига зарба бериш эди, аммо зиёртгоҳ ҳимоячилари бу катта хавфни зарарсизлантиришди деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоб олий раҳбари  шунингдек АҚШлик университет талабаларнинг Ғазо аҳлини ҳимоя қилиш ҳаракатини дунёда виждон тозалигининг намунаси сифатида тилга олиб, ҳаққатан ҳам инсонийлик  ғояларини ҳимоя қилаётган зиёратгоҳни ҳимоя қилиш ҳақидаги  бу хабар дунёда виждонли инсонлар қулоғига етказилиши кеарк деб қайд этдилар

Ислом Инқилоби олий раҳбарининг 19-июнь куни бўлиб ўтган қаршилик кўрсатиш шаҳидлар ва зиёратгоҳ ҳимоячилари халқаро конгресси аъзолари билан учрашувида қилган баёнотлари матни эса бугун мазкур қурултой ўтказилгган  жой -Имом Ризо /а/ зиёратгоҳида эълон қилинди.