Ислом Инқилоби олий раҳбари: сионистик режим қаттиқ жазони кутиши керак
(last modified Fri, 13 Jun 2025 06:42:13 GMT )
июн 13, 2025 11:42 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: сионистик режим қаттиқ жазони кутиши керак
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: сионистик режим қаттиқ жазони кутиши керак

Бугун тонг пайтида сионистик режимнинг Эронга қарши жинояти ортидан Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий буюк Эрон халқига мурожаат қилдилар. У кишининг мурожаати қуйидагича:

بسم‌الله الرحمن الرحیم

Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим

Буюк Эрон халқи!  Бугун тонгда сионистик режим азиз юртимизга қарши қилган жиноятида ифлос ва қонли қўлини чўзиб. турар-жой марказларига зарба бериш орқали ўзининг ёвуз табиатини ҳар қачонгидан ҳам ошкор қилди. Сионистик режим қаттиқ жазони кутиши керак. Эрон Ислом республикаси қуролли кучларининг қудратли қўли уни ўз ҳолига қўймайди. Худо хохласа. Душман ҳужумларида бир қанча саркарда ва олимлар шаҳид бўлди. Уларнинг ўринбосарлари ва ҳамкасблари дарҳол ўз вазифаларини бажаришга киришадилар. Иншоаллоҳ. Бу жинояти билан сионистик режим ўзи учун аччиқ ва аламли қисмат тайёрлади ва уни албата олади.  

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  13-июнь -жума куни сионистик режимнинг Теҳрон ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларига қилган ҳужуми ортидан бир қанча ҳарбий қўмондонлар,, олимлар ва тинч аҳоли шаҳид бўлди. Ҳозиргача мамлакатнинг 5 нафар олий ҳарбий қўмондонлари, расмийлари ва ядро олимлари сионистик режимнинг жума куни эрталаб амалга оширган террор амалиётида шаҳид бўлди.

Расмий эълонга кўра, Эрон Қуорлли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий, Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий ва "Хотам-ул-анбиё" марказий штаб қўмондони генерал Ғуломали Рашид шаҳодатнинг юқори даражасига ноил бўлишди. Бундан ташқари ушбу тажовузкор ҳужумларда Эроннинг икки ядро олимлари Муҳаммадмеҳди Теҳрончи ва Фаридун Аббосий ҳам шаҳид бўлди.