Эрон ШҲТда қўшма эркин зоналар тармоғини яратишга эътибор қаратмоқда
Эрон Ислом республикаси президенти вазифасини бажурвчиси Муҳаммад Мухбир ШҲТ самматида мазкур ташкилот даражасида қўшма эркин зоналар тармоғини яратишни таклиф қилди.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон президенти вазифасини бажарувчиси Муҳаммад Мухбир бугун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ШҲТ етакчиларининг 24 -йиғилишида " Қўшма эркин зоналар тармоғини ташкил этиш ва " имтиёзли ва эркин савдо битимлари каби иқтисодий битимлар" ни ташкил этишга чақирди.
ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудининг имкоинят ва фурсатларидан халқлар фаровонлиги, барқарор тинчлик ва инклюзив тарақиётни барқарорлаштириш йўлида фойдаланишни тилга олган Муҳаммад Мухбир транзит йўлакларини фаоллаштириш савдо-иқтисодий ривожланишга кўмаклаши ва бунинг натижаси аъзо мамлакатларнинг сиёий барқарорлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди деб қўшимча қилди.
ШҲТга аъзо давлатларнинг амалиётларида доллардан воз кечишни таъкидлаган Мухбир Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар " Шимол-жануб" йўлаги ва Эроннинг жанубий портлари орқали дунё давлатлари билан арзонроқ ва тезроқ савдо қилишлари мумккинлигини қайд этди.
У шунингдек ШҲТ аъзоларининг савдо амалиётларида долларни бекор қилиниши ҳақида гапириб, ШҲТ қўшма банкининг ташкил этиши аъзо давлатлар ўртасида молиявий -иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик даражасини ошириши мумкин деб изоҳлади.
Эрон президенти вазифасини бажарувчиси ўз сўзларида сионистик режимнинг Ғазода содир этаётган жиноятларини қоралаб, бу режимнинг АҚШ кўмагида Ғазо секторининг қаршилик кучлари ва мазлум халқига қарши шафқатсиз ва уюшган жиноятларини давом этиши инсоният жамиятини шок ҳолатига келтирди бу жиноятларга нисбатан халқаро ташкилотларнинг пассив позицияси яққол сезилмоқда деб маълум қилди.
Муҳаммад Мухбир сўзларининг бошқа қисмида давлатар айниқса ШҲТга аъзо мамлакатларнинг сиоинстик режимнинг ҳарбий жиноятларини зудлик билан тўхтатиш бўйича самарали ҳаракатларини ва зудлик билан бутун Ғазода етарли ва тўсиқсиз гуманитар ёрдам жўнатиш хзарурлигини таъкидлади.