Эрон ҳукумати Саддом режимини кимиёвий дастури тарафдорларини жазолашни таъкидламоқда
Эроннинг Нидерландиядаги эчиси Кимиёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти ижроия кенгашининг 106- йиғилишида Ироқнинг БААС режимининг кимиёвий дастурининг хорижилк тарафдороарининг таъқиб қилиниш ва жазоланишини таъкидлади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ироқ БААС режимининг Эрон шимоли-ғарбидаги Ғарбий Озарбойжон вилоятининг Сардашт шаҳрига кимиёвий ҳужуми йиллиги муносабатида Эроннинг Нидерландия мамлакатидаги элчиси Ҳоди Фаражванд Кимиёвий Қуролларни тақиқлаш ташкилотининг 106 -ижроия йиғилишида бу ҳужумнинг хорижлик ҳомийлари имкон қадар тезроқ халқаро судларда жазоланиши керак деб айтди. У шунингдек Эронга қаршиш санкциялар ва кимиёвий ҳужум мажруҳлари учун зарур бўлган дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар етазиб берилишига тўсқинлик қилиш конвенсия ва инсон ҳуқуқлари қоидалари бузади деб эълон қилди.
Ироқнинг БААС режими 1987 йилнинг 28 июн куни Эроннинг Ғарбий Озарбойжон вилояти Сардашт шаҳрининг аҳоли зич жойлашган тӯрт минтақасига химиявий бомбалар ташлади. Бу ғайриинсоний ҳужум натижасида тинч аҳолининг 119 нафари шаҳодатга етказилиб, саккиз мингдан ортиқ кишилар заҳарланиб мажруҳ бӯлишди.
Чегара яқинидаги Сардашт шахрининг кимиёвий бомбардимон қилиниши кўплаб салбий оқибатлар ва муаммоларни келтириб чиқарган энг даҳшатли кимиёвий ҳужум эди. Бу шаҳар Хиросиманинг ядровий бомбардимонидан сўнг дунёдаги биринчи кимиёвий қурол қурбони эканлиги айтилади.
Эрон Ислом республикасининг Нидерландиядаги элчиси шунингдек сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси, Ғарбий Соҳил ва Ливанга ҳужумида содир этган жиноятларига ишора қилиб кимиёвий қуролларни тақиқлаш халқаро конвенсиянинг универсаллиги ҳамда бу режим кимиёвий қуролларини йўқ қилишни таъкидлади.