Пизишкиён: бугун елкамизда дунё эрксевар халқларининг байроғидир
Эроннинг сайланган президенти Масъуд Пизишкиён Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондонлари билан учрашувидан кейин ўз твитида дунё озод халқларининг байроғи бугун бизнинг елкамизда деб айтди.
Учрашувдан кейин Пизишкиён X ижтимоий тармоғида /собиқ Твиттер/ да : бугун армиядаги азиз биродарларим билан бўлиб ўтган учрашувда Ҳазрат Сайид-уш -шуҳадо Имом Ҳусейн /а/ нинг муқаддас шаҳидлиги йиллиги остонасидаги муборак байроқни улардан совға сифатада олдим. Дунё озод халқларининг байроғи эса бугун елкамизда. Бу байроқнинг кўтарувчиси бўлиш учун Ҳазраи Аббос /а/ каби адолатсевар содиқ,фидоий ва хушмоамала бўлиш тўғри келади деб изоҳлади.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси эса Имом Хумайний /р.а/ нинг ҳижрий-шамсий 1358-йил 2-майдаги расмий фармони билан Эрон Ислом Инқилоби ва унинг ютуқларини ҳимоя қлиш мақсадида ташкил этилан ҳарибй муассасадир.
Ҳарбий фаолиятдан ташқари ислом инқилоби соқчилар корпуси ахборот, қурилиш ва қурилиш муҳандислиги ва маданият каби соҳаларда ҳам фаолдир. ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш ва унинг ҳукуматни йўқ қилиш бу ташкилотнинг Қудс кучларининг энг кўзга кўринган муваффақиятларидан бири дўлди. 2018-йилда АҚШнинг Айн-ул-Асад базасига уюштирилган ракета ҳужуми ва жорий йил апрелида сионистик режимга учувчисиз учоқ ва ракета билан биргаликда ҳужум уюштирилгани мазкур ташкилотнинг энг машҳур амалиётларидан ҳисобланади.
Мустамликачиликка қарши қарашлари ва Ғарбий Осиё минтақасини Ғарбга алоқадор террорчи гуруҳидан тозалашгга қаратилган саъй -ҳаракатлри сабаб ислом инқилоби соқчилар корпуси халқаро миқёсда катта шуҳра қозонган.