Арбаин , ислом олами учун катта шараф, бирлик ва ҳаракат элчисидир
(last modified Mon, 19 Aug 2024 11:53:25 GMT )
август 19, 2024 16:53 Asia/Tashkent
  • Арбаин , ислом олами учун катта шараф, бирлик ва ҳаракат элчисидир
    Арбаин , ислом олами учун катта шараф, бирлик ва ҳаракат элчисидир

Эроннинг Луристон университети ректори Арбаин Ҳусенийдаги ҳаракат ислом олами бирлигининг асосий нуқтасиидир деб айтди.

Эроннинг Луристон универсиетти ректори доектор Али Назарий ўз сўзларида Арбаинни ислом умматининг энг буюк маънавий маросим ва кўринишларидан бири сифатида баҳолади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  доктор Али Назарий шунингдек  имом Ҳусейн /а/ издошларининг Карбало сафарига тўхталиб, Арбаин-бу қалб оёғидан бошланадиган сайёҳат, зиёратчилар ҳар бир қадамини Або Абдулоҳ /а/ га чуқур муҳаббат билан ташлайдилар деб айтди.У сўзларининг бошқа қисмида бу муҳташам юриш ислом олами учун  шараф эканини алоҳида таъкидлаб, Арбани маросими юришида Фаластин ва Ғазо бўлгасининг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш ҳар қачнгидан ҳам кўпроқ намойн бўлмоқда деб маълум қилди.

Қаршилик фронти шаҳидларининг суратлари ва Фаластин байроғини  кўтарган зиёратчилар дунёнинг мазлумларига ёрдам муурожаатини етказмоқда .

Луристон университети ректори яна Арбаин Ҳусейний /а/нинг Арбаинидаги ҳаракати ислом олами бирлигиниг марказидир. Дунёнинг турли бурчакларидан турли халқлар имом Ҳусейн /а/ ўқи атрофида тўпланиб, бирлик ўқи шаҳилдлар /а/ эканлигини кўрсатадилар.

Имом Ҳусейн /а/ нинг Арбаин юришининг улуғворлиги душмнани ғазаблантирди. Аллоҳ таоло мусулмонлар душманни ғазаблантирадиган йўлдан боришларини сўраган ва Арбаин эса ислом оламининг душманларига қарши қудратини кўрсатувчи ёрқин мисолдир деб таъкидлади наарий.

Арбаин азо маросими- сафар ойининнг 20-кунида, яъни Имом Ҳусейн ибн Али /а/ шаҳид бўлган Ошўро кунидан кейин қирқ кун ўтиб  бўладиган исломий диний маросимдир. Шу куни пайғамбар /а/ аҳл байти мухлислари ва ишдошлари Карбалодаги Имом Ҳусейн /а/ ҳарамлари зиёратига борадилар.

Ёрлиқ