Эрон: жавобимиз сионистик режим энг кам эҳтимол қилган пайтда берилади
(last modified Wed, 21 Aug 2024 11:15:20 GMT )
август 21, 2024 16:15 Asia/Tashkent
  • Эрон: жавобимиз сионистик режим энг кам эҳтимол қилган пайтда берилади
    Эрон: жавобимиз сионистик режим энг кам эҳтимол қилган пайтда берилади

Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси ҲАМОС ҳаракатининг сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг террор этилиши ортидан Теҳрон ҳукуматининг Исроил режимига жавоб бериш вақти ҳақида Эроннинг жавоби сиоинстик режимга мос вақт, шароит ва энг кам эҳтимол бўлган пайтда берилади деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз 31 июль куни  Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси эълон қилди:Ҳамос сиёсий бюросининг бошлиғи Исмоил Ҳания ва унинг тан соқчиларидан бири ракета ҳужум оқибатида Теҳрон шаҳрида шаҳид бўлди. Ушбу теракт ортидан Ислом Инқлоби олий раҳбари Имом Хоманаий ўз мурожаатларида бу қилмиши билан жиноятчи ва террорчи сиоинстик режими ўзи учун қаттиқ жазо тайёрлади деб эълон қилдилар.

Эрон Ислом  республикасининг БМТдаги ваколатхонаси шунингдек Эроннинг жавоби вақт , шароит ва сиоинстик режим ҳатто ўйламаган ва ё кам эҳтимол қилган пайтда берилади. Эҳтимол уларнинг кўзлари осмонда ва радар экранида бўлганда, улар ердан ҳайратда қолишади ва эҳтимол иккаласининг комбинацияси ишлатилади деб қўшимча қилди.

Эрон ваколатхонаси ўз мурожаати давомида Эроннинг жавоби иккита аниқ натижа берилиши керак. Биринчидан террор ва Эрон миллий суверенитетини бузгани учун тажовузкорни жазолаши кенрак. Иккинчидан Эроннинг тўхтатувчи кучини кучайтириш ва келажакдаги ҳар қандай тажовузнинг олдини олиш учун бу режимни пушаймон қилиши зарур деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ