Эрон мудофаа вазири ўринобосари : ёшларимиз Эроннинг туб мудофаа саноатининг асосий меъморларидир
Эрон мудофаа вазири ўринбосари генерал Сайид Ҳужаттулоҳ Қурайший, Эрон мудофаа саноати ҳарбий техникани лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш орқали ички куч ва инновацияларга таяниб, бутунлай маҳаллий саноатга айланди деб айтди.
Порс тудей сайтига кўра, Эрон Ислом республикаси мудофаа вазири ўринбосари Эронда Ислом Инқилоби ғалабасидан олдин Эрон қуролли кучлари ҳам стратегик , ҳам жиҳозлаш жиҳатидан Ғарбга тўлиқ қарам бўлганига тўхталиб, 40 дан ортиқ йилда кейин саъй -ҳаракат, қатъият ва эронлик ёшларнинг салоҳияти ва миллий истеъдодларига ишонч билан ҳарбий техникани лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бутунлай маҳаллий саноатга айланди деб таъкидлади. У сўзларининг бошқа қисмида бундай қобилиятга эришиш Эрон мудофаа вазирлигининг ракета, ҳаво мудофаси,, денгиз, космик, электрон, кибер ва когнитив урушлар ва бошқа соҳаларидаги ютуқлари бугунги кунда нафақат Эрон қуролли кучлари учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва қуролларни етказиб беришда ўзини -ўзи таъмилашига олиб келди балки Эронни мудофаа маҳсулотлари ва технологияни экспорт қилувчи давлатлардан бирига айлантирди деб эслатиб ўтди.
Эрон мудофаа вазири ўринбосари шунингдек дунё энг мураккаб ҳарбий шароитларни бошдан кечираётгани ва улкан ва ҳайратланарли таҳдидлар ёқасида турганига тўхталиб, жаҳон хавфсизлик тизимидаги ўзгаришлар бегилари орасида АҚШ қудратини завол топиши, сиёсий -иқтисодий ҳокимият парадигмасини Ғарб гегемонлигидан пайдо бўлаётган мустақил сиёсий ва иқтисодий кучларга ўтиши, жаҳон кучларининг геостратегик рақобати ва прокси урушлар ва терроризмнинг ривожланиши айрим мамлакатларнинг ташқи сиёсат қуроло сифатидадир деб қўшимча қилди.
АҚШ ва зўравон давлатлар сунъий инқирозлар, прокси урушлар уюштириш орқали бошқаларни эвазига ўз мақсадларига эришишга ҳараат қилмоқда ва биз буни бугун Сурия, Ироқ, Афғонистон ва Шарқий Европа ва Осиёда кўришимиз мумкин деб маълум қилди генерал Қурайший.
Эрон мудофаа вазири ўринбосари ўз сўзларида шубҳасиз, АҚШнинг аралашуви ва тажовузлари натижаси диний, ирқий ва географиясидан қатъий назар мустақилликка интилиши , қаршилик мафкурасининг кенгайишига ва унинг майдонларини ривожланишига ва қитъалараро ўзаро иттифоқининг пайдо бўлишига ва дунёда янги куч қутблари ва гегемонизмга қарши блокларнинг шаклланишига олиб келмоқда деб аниқлик киритди .