Имом Ризо /а/ шаҳодат топган йиллиги муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз
Ҳазрат Сомин-ал-ҳужжаж Али ибн Мўсо-Ал -зо /а/ шаҳидлиги йиллиги ккчаичда бутун Ислмий Эрон мотам ва қайғуга чўмган.
Бугун чоршанба ҳижрий -қамарий 1446 -чи йил сафар ойининг 30-чи куни, милодий ҳисоб билан 2024 йил 4 сентябрь, Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг невараларидан бири ва дунёдаги шиа мусулмонларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлган кунига тўғри келади.
Имом Ризо /а/ ҳижрий -қамарий 148 чи йилда Мадина шаҳрида дунёга келдилар ва ҳижрий қамарий 203 -чи йил сафар ойининг сўнгги кунида шаҳид бўлдилар.
Имом Ризо /а/ ҳаёти ва имомлик қилган давр халқни аҳли байт исмат ва таҳорат хонадонига юз келтириши ҳамда аҳли байт исмат ва таҳорат хонадони эътибори ва таъсирини янада кенгайишининг давраси эди.
Халқни шиаларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Ризо /а/га пайравлик қилиши тобора авж олиши ортидан Аббосийлар халифаси Маъмун фитна ва найранг билан ул зотни заҳарлантирди ва Имом Ризо /а/ шаҳид бўлдилар.
Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳодати йиллиги остонасида исломий Эрон халқи ҳусейниялар, масжидлар ва Муқаддас Машҳад шаҳридаги ул зотнинг пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ ҳарамига бориб азодорлик маросимларини ўтказадилар.
Эрон Ислом Республикаси телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлими ҳам ушбу қайғули сана муносабати билан барча мўъмин-мусулмонлагра тасаллият илдиради.