Эрон армияси дунёдаги энг кучли аксилтеррор ташкилотидир
Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари координатори ўринбосари Эрон армиясини дунёдаги энг йирик ва кучли аксилтеррор ташкилот эканлигини айтди.
Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари координатори ўринбосари адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий " Глобал тинчлик ва хавфсизлик саммити" сарҳавҳаси остида Пекин Сиянгшан халқаро саммитида қатнашиш учун Хитойга сафар қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, адмирал Сайёрий бу йиғилишда, бугунги кунда Эрон қуролли кучлари ердаги, ҳавода, денгизда, ер сатҳи остида ва космосда бутун дунё хайрихохлари учун хавфсизликни сифат ва миқдор жиҳатиданг яхшилашга ҳаракт қилмоқда деб таъкидлади.
У ўз сўзларида сиоинстик режим жиноятларига тўхталиб, Ғазо инқирози ва сиоинстик режимнинг геноциди бу режимнинг халқаро ҳуқуқ асосларига қарши ҳаракатларидан бўлиб, бу Эроннинг Суриядаги консуллигига ҳужум ва Теҳронда шаҳид Исмоил Ҳаниянинг террор этилиши билан давом этди. АҚШнинг сиооинстик режимга чексиз разветка-ҳарбий ёрдами ва унинг минтақадаги кампанияси ҳамда бу режимнинг Эронга қарши доимий таҳдидлари АҚШнинг қулаши ва сионистик режимнинг таназзулга учрашаши билан бирга бўладиган халқаро тизимдаги анархиянинг оғир аҳволидан далолатдир деб эълон қилди.
Халқаро тизимнинг анархик тузилиши, хорижий кучларнинг аралашуви ва Ғарбий Осиёдаги хавфсизлик хатолари Эронни нисбатан хавфсизликни ошириш учун зарур бўлган мудофаа қобилиятига эга бўлишга сабаб сифатида билган адмирал Сайёрий, бугунги кунда Эрон Ислом Республикаси армияси дунёдаги энг йирик ва кучли аксилтеор ташкилоти ҳисобланади ва минтақавий миқёсда эса ҳар қандай ўбошимчалик, интизомсизлик, халқаро тамойилларга риоя қилмасликка жиддий тарзда чора кўради ва глобал гегемонлик сифатида аталмиш давлат раҳбарлари эса бу чораларни кўп марта татиб кўришган деб изоҳлади.