Эроннинг " Чамрон 1" сунъий йўлдошининг илк сигналлари қабул қилинди
"Чамрон -1" сунъий йўлдоши ўзининг илк сингналларини юборди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун эрталаб " Қоим 100" сунъий йўлдоши томонидан муваффақиятли учирилган ва 550 километр орбитага жойлаштирилган " Чамрон 1" сунъи йўлдоши илк сигналларини юборди.
" Чамрон 1" тадқиқот сунъий йўлдоши Аэрокосмик тадқиқотлар институти ва хусусий билимга асосланган компаниялар ҳамкорлиги ва иштирокида ҳам " Iran Electronic Industries Space Group (Sairan) томонидан ишлаб чиқарилган ва қурилган.
Мазкур сунъий йўлдошнинг оғирлиги тахминан 60 килограмм бўлиб, унинг асосий орбитал манёвр технологиясини баландлик ва фазода исботлаш учун аппарат ва дастурий таъминот тизимларини синовдан ўтказишдан иборат.
Коинот тизимларида совуқ газ ҳаракатлантирувчи қуйи тизимни баҳолаш ва навигация ва вазиятни бошқариш қуйи тизимларнинг ишлаши " Чамрон 1" сунъий йўлдошининг пастки миссияси сифатида кўриб чиқилади.
Исломий Инқилоби соқчилар корпуси аэрокосмик мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган ва қурилган " Қоим 100" қаттиқ ёнилғи сунъий йўлдоши ўзининг иккинчи орбитал амалиётида " Чамрон 1" сунъий йўлдошининг орбитал ҳаракатни муваффаятли якунлай олди.