Эрон президенти: мусулмонларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги уларнинг қудратини янада оширади
Эрон Ислом республикаси президенти душман мусулмонлар орасида бўлиниш ва ихтилоф келтириб чиқараётганига тўхталиб. бирлик ва ҳамжиҳатлик мусулмонларнинг қудратини оширади деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича Эрон президени Масъуд Пизишкиён Теҳрон шаҳрида турли ислом давлатларида мутафаккир ва уламолар иштирокида бошланган 38- Халқаро ислом ваҳдати /бирлиги/ анжуманида нутқ сўзлаб, барча мусулмонлар қўл қовуштиришлари керак, мусулмонларнинг бирлиги ва жипслиги душманларга қарши курашда уларнинг кучини оширади деб изоҳлади.
Пизишкиён Худованднинг китоби исён ва нифоқдан қайтарган. Ихтилоф яъни илоҳий арқонни ушламасликдир деб таъкидлади.
Эрон Ислом республикаси президенти сўзларининг бошқа қисмида сионистик режимнинг Ғазога шафқатсиз бостириб киришига ҳам ишора қилиб 2 ёки 3 миллион исроиллилклар мусулмонларни йўқ қилмоқда, аёллар ва болалар, кексалар ва ёшлар ва касалларнии ўлдирмоқда, касалхоналар ва масжидларни бомбалайди, зероки мусулмонлар бирлашмаган. Исроил эса бу жиноятларни амалга оширишга журъат этмоқда деб эълон қилди.
Мусулмонларнинг бир-бирлари билан қарашлари ва тили умумий бўлмагани, исломий бирликка эга бўлмагани, оддий нарсалар учун даъво қилаётгани сабаб Исроил жиноят қиомоқда деб маълум қилди Пизишкиён.
Эрон президенти шунингдек ислом жамиятлари бирлик учун янги талқин, кўрсатма, ва даъват тайёрлаб, ўз жамиятдаги ихтилофлар ва бошқа масалаларни четга суриб, Ислом умматининг душманларига қарши бирлашишлари кераклигига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом бирлиги конференциясининг 38-сессияси Фаластин масаласига урғу бериб, Теҳрон шаҳрида Эрон президенти Масъуд Пизишкиён, 2500 нафар мамлакат ва ҳарбий арбоблари ҳамда меҳмонлар айниқса исломий мам лакталарнинг элита ва зиёлилари иштирокида бошланган.