Эрон президенти Нью-йоркда: Эроннинг дунёга мурожаати тинчлик ва хавфсизликдир
БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида қатнашиш учун Нью-йоркка борган Эрон президенти Эроннинг дунёга мурожаат тинчлик ва хавфсизликдир деб маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён Нью-йоркка борганида, хорижлик мулозимлар билан учрашув ва мулоқотларида кўтармоқчи бўлган энг муҳим масалалар нима? деган саволга жавобан Эроннинг дунёда тинчлик ва хавфсизлик учун берган мурожаати бу йил БМТ томонидан эълон қилинган тинчлик ва брча инсонлар учун ривожланиш истиқболи ҳақидаги шиорнинг амалга оширишидир деб қайд этди.
Эрон президенти ўз сўзларида қон тўкиш, уруш ва қотиллик ўрнига улар ранги, ирқи, миллати ва минтақасидан қатъий назар барча одамлар қулай яшаши мумкин бўлган дунёни яратиш керак, аммо афсуски, биз яшаётган дунё бундай эмас ва икки томонлама стандартларга қарамай, баъзилар яхши ва баъзилар ёмон ва натижада муаммолар юзага келади деб қўшимча қилди.
Ер юзида яшаш имконияти барча одамлар учун тенг бўлиши керак деб изоҳлади Пизишкиён.
Эсатиб ўтамиз кеча Эрон президенти Масъуд Пизишкиён олий мартабали делегация бошчилигида БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида иштирок этиш учун Нью-йорк шаҳридаги Жон Кеннеди номидаги аэропортга етиб борди.
Бошқа хабарга кўра. Нью-йоркда бўлиб турган Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ҳам ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан учрашиб мулоқот қилди.