Масъуд Пизишкиён Фаластин муаммосини БМТ Бош Ассамблеясида ҳал қилишни таклиф қилди
Эрон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг Ғарбий Осиё ва дунёда 70 йилдан бери давом этаётган ишончсизлик қўрқувига барҳам беришнинг ягона йўли Фаластин халқига ўз тақдирини ўзи белгиллаш ҳуқуқини қайтаришдир деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча кечқурун БМТ Бош Ассамблеясининг 79-йиғилишида нутқ сўзлаган Эрон Ислом Республикаси президенти Масъуд Пизишкиён биз бутун Фаластин халқгиа, хоҳ ҳозир ўз ватанида бўлган, ҳам уйни ташлаб кетишга мажбур бўлганларга умумхалқ референдумда ўз келажагини ҳал қилишни таклим қиламиз деб изоҳлади.
Бундай механизм билан мустаҳккам тинчликка ээришиш мумкинлигига ишонамиз. Фаластин шу йўл билан мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар ягона юртда тинч ва аппартеидан узоқда бирга яшашлари мумкин деб айтди Пизишкиён.
Эрон президенти дунё аҳли сионистик режимнинг табиатини ўтган бир йилда кўрди. Қандай қилиб бу режим раҳбарлари жиноят қилаётгани ва ўн бир ой ичида Ғазода 41 мингдан ортиқ бегуноҳ одам қурбон бўлгани, уларнинг аксарияти бегуноҳ аёллар ва болалар эканлиги барчага маълум, Халқаро ҳамжамият сионистик режимнинг Ғазо сектори ва Ливандаги зўравонликлари ва урушларини зудлик билан тўхтатиб, имкон қадар тезроқ доимий ўт очишни тўхатиш керак. Сионистик режимнинг Ливандаги авж олаётган шафқатсизлиги минтақа ва дунёга ўт қўймасдан олдин тўхтатилиши керак деб қўшимча қилди.
Масъуд Пизишкиён шунингдек биз ҳамма учун тинчлик бўлишини хоҳлаймиз ва биз ҳеч ким билан уруш қилаймиз, биз Украина ва Россия халқлари учун мустаҳкам тинчлик ва хавфизликни хоҳлаймиз деб қўшимча қилди Пизишкиён. Эрон президенти ўз нутқида Эрон урушга қарши бўлиб. Украинадаги ҳарбий можароларни тезда тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, ҳар қандай тинч йўл билан ечимни қўллаб-қувватлайди ва бу инқирозни фақат мулоқот орқали якунланишига ишонади деб қайд этди.
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён АҚШнинг Комплекс ҳаракатлар режасидан чиқишини танқид қилиб, Эрон ва жаҳон қудратлари Комплекс ҳаракатлар режасига имкониятларга йўналтирилган ёндашуви билан эришди ва биз Эрон ҳуқуқларини ҳам тан олиш ва санкцияларни бекор қилиш эвазига ядро соҳасидаги энг юқори даражадаги назортини қабул қилдик. Трампнинг Комплекс ҳаракатлар режасидан бир томонлама чивиши сиёсий майдонда танқидга, иқтисодтй соҳада эса кучга йўналитиришга қарашини кўрсатди деб эълон қтлди
У сўзларининг бошқа қиситда , Эрон Атом энергияси бўйичп халқаро агентлик томонидан тасдиқланган Комплекс ҳаракатлар режаси бўйича ўзининг барча мажбуриятларига содиқ. Биз Комплекс ҳаракатлар режаси аъзолари билан мулоқот қилишга тайёрмиз. Агар Комплекс ҳаракатлар режаси мажбуриятлари тўлиқ ва виждонан амалга оширилса, биз бошқа масплалар бўйича мулоқотга ктришимиз муикин деб аниқлие киритди.