Масъуд Пизишкиён: Эрон минтақада барқарор тинчлик ва хавфсизлик ўрнатишга интилади
Эрон Ислом республикаси президенти, қўшни ҳукуматлар, жумладан Форс кўрфази мамлакатлари ёрдамида минтақада барқарор тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга интилади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён Нью-йорк шаҳрида БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашиб, Эроннинг Табас конидаги потлашда бир қатор эронлик кончилар қурбон бўлганига ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдирар экан, бу аччиқ ҳодисани Эронга нисбатан қўлланилган шафқатсиз санкциялар ва Эронга техника олиб киришни тақиқлаш оқибатларидан бири деб ҳисоблади.
Пизишкиён шунингдек Эроннинг 14-ҳукумати ўз шиори сифатида дунё ичида бирдамлик ва ўзаро ҳамкорликни эълон қилганига тўхталиб, Эроннинг 14-ҳукуматининг расмий инаугуарацияси куни сионистик режим Эроннинг расмий меҳмони сифатида бўлган Исмоил Ҳанияни террор қилди ва Ғазо секторида ҳозиргача 41 мингдан ортиқ фаластинликни шаҳид қилганидан кейин Ливанга ҳужум қилди ва кўплаб инсонларни шаҳид қилди деб таъкидлади.
Эрон президенти Ғарбий Осиё минақасида можаро тарқалишидан хавотир билдириб, Эрон қўшни мамлакатлар, жумладан Форс Кўрфазига чегарадош давлатлар ёрдамида минтақада барқарор тинчлик ва хавфсизлик ўрнатишга интилаётганини билдириб, Эрон ҳеч қандай тарзда ядровий қурол яратишга уринмайди. Бундан ташқари ўтган 200 йил ичида Эрон ҳеч қандай уруш ёки можаронинг ташаббускори бўлмаган ва асосан тинчлик, хавфсизлик ва осойишталикка яратишга интилган деб қўшимча қилди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам Эрон президентини халқ ишончини қозонгани билан табриклаб, ҳамда бир қатор кончиларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан Эрон халқига ҳамдардик билдириб, Эрон Ислом республикаси 14-ҳукумат даврида тараққиёт йўлидан бориб, Яқин Шарқ минтақа тинчлик, хавфсизлик ва осойишталикка гувоҳ бўлишига умид қилди.
БМТ Бош котиби бу учрашувда Ғазодаги урушни тўхтатиш халқаро ҳамжамиятнинг устувор вазифаси эканлигини таъкидлаб, зарар ва қурбонлар миқдори мисли кўрилмаган эди, фаластинликларни Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги ҳуқуқлари қотилликни тўхтатиш ва турар жой қурилишини тўхтатиш орқали тикланиши керак. Қолаверса, Ливан бошқа Ғазога айланишига йўл қўймаслик керак деб эълон қилди.