Эрон президенти: бир томонама санкциялар барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни тўхтатган
(last modified Tue, 24 Sep 2024 10:52:51 GMT )
сентябр 24, 2024 15:52 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: бир томонама санкциялар барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни тўхтатган
    Эрон президенти: бир томонама санкциялар барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни тўхтатган

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён бир томоналма санкциялар барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни тўхтатганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти  Масъуд Пизишкиён  Нью-йоркка сафарининг биринчи кунида турли мамлакатлар етакчиларининг иштироки ва нутқлари билан бўлиб ўтган пакт ва аҳд-паймон йиғилишида,  Эрон мамлакати унду минтақа давлатларнинг ресурслари иқтисодий ва ижтимоий  тараққиёт ва умумий муаммоларни ҳал қилиш йўлида синергия учун ишлатиладиган кучли, бирлашган, хавфсиз ва барқарор минтақани истайдиганига тўхталиб,  Эрон мамлакати терроризм қурбони сифатида ушбу даҳшатли ҳодисага қарши курашда доимо илғор бўлиб келган ва терроризмга қарши  ҳақиқий кураш изалётган давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр деб  таъкидлади.

Эрон президенти шунингдек тинчлик ва тараққиётга эришиш мамлакатларнинг ривожланиш ҳуқуқини ҳурмат қилишни, ривожланиш устуворлигини  ва маданий хусусиятлага эътибор беришни, адолат тамойилларига риоя қилишни ва ривожланган давлатларнинг ривожланаётган мамлакатлар олдидаги  мажбуриятларини бажаришни, тинчлик ва тараққиёга эришишни,  талаб қилаётганига ишора қилар экан,  бир томонлама санкциялар барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни тўхтатди ва бу факт келажак учун тайёрланган ҳар қандай ҳужжатга киритилиши керак деб эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён юқори мартабаи сиёсий делегация бошчилигида БМТнинг 79-Бош Ассамблеясида қатнашиш ва Эроннинг халқаро масалалар бўйича позициясини тушунтириш учун Нью-йоркка сафар қилган.

Ёрлиқ