Масъуд Пизишкиён: сионистик режимнинг Байрут чеккасига ҳужуми уруш жиноятидир
Эрон президенти Масъуд Пзишкиён сионистик режимнинг Байрутнинг Зоҳия ҳудудига қилган ҳужумларини очиқ уруш жинояти деб билди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён ўз мурожаатида,сионистик режимнинг Байрут жанубидаги Зоҳия ҳудудига қилган ҳужумларини қоралаб, бу ҳужумларни сионистик режимнинг давлат терроризмнинг моҳиятини яна бир бор очиб берган очиқ ва яшириб бўлмайдиган уруш жинояти сифатида баҳолади.
Пизишкиён шунингдек сионистик режимнинг Фаластин ва Ливан халқига қарши жиноятларини халқаро ҳамжамиятнинг давлат терроризми машинасини тўхтатишга умидсизлиги белгиси ҳамда минтақа ва дунё тинчлиги ва хавфсизлигига энг катта таҳдид сифатида билиб Ливан халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди.
Эрон сионистик режимнинг яқинда содир бўлган жиноятини қатъият билан кузатиб Ливан халқи ва қаршилик ўқи билан бирга бўлади деб изоҳлади, Эрон президенти.
Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам сионистик режимнинг минтақа ва Ливандаги жиноятларини кескин қоралар экан,, қаршилик фронти бу босқинчи режимнинг йиртқичларга жиноятларини давом этишига йўл қўймайди ва Эрон мамлакати қаршилик жабҳасини қўллаб- қуватлайди ва унга ҳамроҳ бўлади деб эълон қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ироқчи ҳам сионистик режимнинг Ливанга қилган ваҳшиёна ҳужумларини қоралаб, АҚШнинг Байрут жиноятига шериклиги эътиборсиз қолдириб бўлмайди деб айтди.
Ливан мамлакати Солиқни сақлаш вазирлигига кўра, жиноятчи сионистик режим жангариларининг Ливанга қарши уюштирган оммавий ҳужумлари оқибатида ҳозиргача 700 дан ортиқ киши шаҳид бўиб 2600 нафар ҳам жароҳатланган.