Бутун Эрон халқи Сайид Ҳасан Насруллоҳниннг шаҳид бўлиши учун мотам тутмоқда/фото/
(last modified 2024-09-29T11:14:03+00:00 )
сентябр 29, 2024 16:14 Asia/Tashkent
  • Бутун Эрон халқи Сайид Ҳасан Насруллоҳниннг шаҳид бўлиши учун мотам тутмоқда/фото/
    Бутун Эрон халқи Сайид Ҳасан Насруллоҳниннг шаҳид бўлиши учун мотам тутмоқда/фото/

Эроннинг турли шаҳарлари яшовчилари ўз-ўзидан юришлар уюштириб, сионистик режимнинг Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид қилиш жиноятини қоралаб, Ливан ва Фаластин халқларига ҳамдардлик ва бирдамлик изҳор этишди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эроннинг 31 вилоят марказида ўз-ўзидан ўтказилган  маршлар ва митингларда Эрон халқининг турли қатламлари, жумладан эркаклар, аёллар, ёшу қарилар, талабалар,  " Исроилга ўлим", АҚШга ўлим" "Эй Сайид қаршилик йўлинг давом этмоқда" " Эй Ҳизбуллоҳ етакчиси шаҳидлик муборак бўлсин" шиорлари билан ҳайқиришди.

Мотам белгиси сифатида қора кийимлар кийган бу юришлар иштирокчилариқўлларида, Эрон Ислом республикаси, Фаластин ва Ливан Ҳизбуллоҳи байроқлари ҳамда Ислом Инқилоби олий етакчиси  Оятуллоҳ Хоманаий , шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва Ҳизбуллоҳ Бош котиби  Сайид Ҳасан Насруллоҳ суратларини қўлга олиб кўтаришганди

Иштирокчилар Байтулмуқаддас шаҳрини озод қилиш ва сионистик режимни йўқ қилиш учун сўнги нафасларигача туришларини эълон қилдилар.

 

 

 

Ёрлиқ