Бандар Аббос, Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флотининг тинчлик ва дўстлик флотилиясига мезбонлик қилади
(last modified 2024-10-01T12:16:12+00:00 )
октябр 01, 2024 17:16 Asia/Tashkent
  • Бандар Аббос, Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флотининг тинчлик ва дўстлик флотилиясига мезбонлик қилади
    Бандар Аббос, Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флотининг тинчлик ва дўстлик флотилиясига мезбонлик қилади

Ҳиндистон ҳарби-денгиз кучларининг тинчлик ва дўстлик эскадрони Эрон жанубидаги Бандар Аббосга лангар ташлади.

Ҳиндистон мамлакати Ҳарбий -денгиз кучларининг Тинчлик ва дўстлик флоти 3 та ўқув жанговар  эсминенцдан иборат бўлиб, улар орасида  “Тир жанговар кема ", "Шардол  Ҳарбий эсминенци", Виро номли ҳарбий эсминенц" бор. Порс тудей сайтига кўра, мазкур флотилия Эроннинг Бнадар Аббос шаҳрига ҳарбий ва тайёргарлик муносабатлари яхшилаш ҳамда денгизчилик тажрибасини алмашиш мақсадида келган.

Эрон миллий ва ҳарбий масъуллари билан учрашувлар, Эрон ва Ҳиндистон эсминецлари кемасида дипломатик учрашувлар, Эрон ва Ҳиндистон ҳарбий -денгиз  кучлари ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказиш,ҳамда флотилия ходимларининг Бандар Аббоснинг маданий ва савдо жойларга ташрифи Ҳиндистон флотилиясининг Бандар Аббосда лангар ташлаган 4 кунлик дастуридандир.

Ёрлиқ