Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси: ракеталарнинг 90 фоизи босиб олинган Фаластиндаги нишонларга тегди
Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси ўз эълонида бу корпус томонидан отилган ракеталарнинг 90 фоизини ишғол қилинган Фаластин сарзаминларидаги нишонларни муваффақиятли урганини маълум қилди.
Сипоҳ нюс сайтига кўра, Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси ўз баёниясида Эроннинг бошқа қуролли кучлари ёрдамида, "Расулаллоҳ /с/ "шифрлари билан "Содиқ ваъда-2" амалиёти чоғида босиб олинган ҳудудлар ичидаги стратегик марказлар Эронда ишлаб чиқарилган ракеталар билан нишонга олинди деб келтирилган.
Баёнотга асосан, мазкур амалиётда баъзи ҳаво ва радар базалари , қаршилик етакчиларига хусусан шаҳид Исмоил Ҳания ва Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ҳамда Ҳизбуллоҳ ҳарбий қўмондонлигига, Фаластин Исломий қаршилик кўрсатиш қўмондонларига қарши фитна ва террорни режалаштириш марказлари Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ракета ҳужумига учради.
Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида шунингдек бу ҳудуд энг илғор ва массив мудофаа тизимлари билан ҳимояланган бўлишига қарамай, ракеталарнинг 90 фози нишонга муваффақиятли тегди ва сионистик режим Эрон Ислом Республикасининг разветка ва оператив ҳукмронлиги ва қудратидан қўрқиб кетди деб таъкидланган.
" Содиқ ваъда 2" операцияси қонуний мудофаа ҳуқуқи ва халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширилди ва душманнинг ҳар қандай аҳмоқлигига ҳалокатли ва пушаймон этувчи тарзда жавоб берилади, деб аниқлик киритди Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ўз баёниясида.