Масъуд Пизишкиён: Эрон мамлакати Фаластин озод қилинмагунича қаршилик гуруҳларни қўллаб-қувватлайди
Эрон президенти ўз сўзларида Эрон Ислом республикаси Фаластинни геноцидчи Исроил режими ишғолидан озод қилгунига қадар қаршилик гуруҳларни қўллаб-қувватлашни ўзининг инсоний бурчи сифатида билади ва Қудси шариф йўлида бор кучи билан тура олади деб маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқот форуми йиғилишида Осиё форуми доирасида айрим танланган аъзолар иштирокида махсус қўмита ташкил этиш орқали, урушда яраланганларнинг авҳолини зудлик билан бартараф этиш, қамал остидаги ёки уруш натижасида зарар кўрган ҳудудларга зудлик билан гуманитар ёрдам ва тиббий ва фармацевтика ёрдамларни жўнатиш, ҳамда сионистик режим томонидан эътибордан четда қолган инсон ҳуқуқлари ва меъёрларининг бузилиши ҳолатларини бартарф этиш бўйича самарали кампания ташкил этиб, тегишли халқаро органлар ва ташкилотларга хусусан БМТга мурожаат қилиш керак деб таклиф қилди.
Сионистик режимнинг исломий қаршилик гуруҳларга қарши кетма-кет ҳужумлар туфайли Ғарбий Осиё минтақасида минтақавий ўзгаришларда сезгирлиги ва кескинлик кучайиб бораётганига ишора қилган Эрон президенти, инсон ҳуқуқларини поймол қилувчилар ва ҳуқуқбузарлик қилувчи жиноятчилар билишлари керакки, қаршилик адолатнинг жонли диалогидан илдиз отган кучли дарахтга ўхшайди деб таъкидлади.
Масъуд Пизишкиён шунингдек бегуноҳларга нисбатан шафқатсизлик ҳеч қачон жавобсиз қолмаслигини, адолат қўли тез орада зўравон кучлар ва болаларни ўлдирган жиноятичлар билан курашишини эълон қилди.