Эрон президенти: Эроннинг ракета амалиёти сионистик режимнинг шафқатсизлигини чеклаш эди
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Нидерландия Бош вазирининг қўзнғироғига берган жавобида, Эрон Ислом республикасининг ракета амалиёти сионистик режимнинг шафқатсизлигини жиловлаш мақсадида амалга оширилганини маълум қилди.
Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён якшанбага ўтар кечаси, Голландия Бош вазири Дик Шоф билан суҳбатида сионистик режимнинг Фаластиндаги жиноятларига ишора қилиб, минтақадаги кескинлик ва беқарорликнинг кучайишига сионистик режимни сабабчи сифатида билди. Порс тудей сайтига кўра, Эрон президенти ушбу телефон суҳбатида, Ғазода ўт очишни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг муваффақиятига умид қилиб, Эрон сионистик режимнинг террористик жиноятига зудлик билан жавоб беришни кечиктиргани ва ҳатто ўзининг миллий суверенитетини бузилгани кўрмаганга олганини эслатиб, Эроннинг сионистик режимга ракета ҳужуми БМТ Низомининг аниқ матнига асосланиб, халқаро ҳуқуқий асосларга риоя қилган ҳолда, фақат ҳарбий нишонларга қарши унинг жиноятлари ва ҳужумларинит минтақада тарқташини олдини олиш ва бу режимнинг шафқатсизлигини камайтириш мақсадида амалга оширилди деб аниқлик киритди.
Эрон президентига кўра, сионистик режим Ғазодаги муваффақиятсизликларининг ўрнини қоплаш ва минтақада таранглик ва можароларни тарқатиш мақсадида Теҳронда Эрон меҳмонига суиқасд уюштирди, аммо Ғарб давлатлари айниқча уларнинг бошида турган АҚШ сионистларнинг жиноятлари ва террорчилик ҳаракатларини қоралаш ўрнига, доимий равишда Эрондан вазминликни талаб қилди деб қўшимча қилди.
Нутқининг яна бир қисмида, Эрон ҳукуматнинг дунёнинг барча давлатлари билан муносабатларини мувозанатли ривожлантириш сиёсатига тўхталиб ўтганПизишкиён, Эрон халқи уруш, санкция ва кескинлик шароитида тараққиёт йўлидан боришнинг иложи йўқлигини ҳаммадан ҳам яхши билади. Шу боис у ҳеч қандай йўл билан уруш, тўқнашув ва кескинликка интилмайди деб қўшимча қилди.