Эрон армияси мезбонлик қиладиган 2024 йилги қўшма денгиз машқлар бошланди
(last modified 2024-10-20T09:31:11+00:00 )
октябр 20, 2024 14:31 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси мезбонлик қиладиган 2024 йилги қўшма денгиз машқлар бошланди
    Эрон армияси мезбонлик қиладиган 2024 йилги қўшма денгиз машқлар бошланди

IMEX 2024 (IMEX 2024) Ҳинд океани билан чегарадош мамлакатларнинг қатор ҳарбий-денгиз кучлари иштирокида бошланди ва Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари унга мезбонлик килмоқда.

IMEX 2024 (IMEX 2024) матбуот котиби иккинчи адмирал Мустафо Тожиддиний ушбу машқлар бошланганини эълон қилди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, у журналистлар билан суҳбатида, "тинчлик, дўстлик, ҳамдиллик ва жамоавий тинчлик" исмли ушбу машғулот Эрон Ислом Республикаси ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза  қилиш кучларига қаратилган бўлиб, Россия, Уммон , Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Таиланд, Покистон, Қатар ва Бангладеш  " Океан учун биргаликда" хавфсиз ва тинч Ҳиндистон" шиори билан ўтказилмоқда.

Иккични адмирал Мустафо Тожиддиний ҳам денгизга жўнаб кетаётиб, иштиркочи бўлинмалар томонидан ихтисослаштирилган машғулотлар режалаштирилаётганини хабар қилиб, белгилланган ҳудудга етиб боргач, қўшма денгиз машқларида қатнашувчи кемалар ва бўлинмалар ёнғинни назорат қилиш, қидирув-қутқарув амалиётлари ва нефт тўкилишини назорат қилиш каби турли сенарияларни бажаради деб маълум қилди.

Ҳинд океани билан чегарадош давлатлар ҳарбий-денгиз кучларининг машғулотлари 2008-йилдан бери Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари ташабуси билан ноанъанавий ва уюшган хавфсизлик муаммоларини ҳал қилишда денгиз ҳамкорликни кенгайтириш масаласида ташкил этилиб келинмоқда.

Ёрлиқ