Масъуд Пизишкиён БРИКСга аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ўзаро ҳамкорликларини оширишини таъкидлади
Эрон президенти санкцияларга қарши туриш учун БРИКС аъзоларининг иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтиришга урғу берди.
Эрон Ислом Республикаси президентлигининг ахборот базасига таяниб, Саҳоб сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён бугун Россиянинг Қозон шаҳридаги БРИКСга аъзо давлатлар етакичларининг асосий йиғилишида, БРИКСнинг сиёсий тенгламалар ва дунёнинг келажакдаги ривожланиши жараёнида алоҳида ролини таъкидлаб, аъзо давлатлар раҳбарларидан иқтисодий ва молиявий масалаларни келаси йилга мўлжалланган режаларнинг устувор йўналиши сифатида кўриб чиқишни ҳамда иқтисодий ва тижорат ҳамкорлик суръатини ошириш ҳамда БРИКС салоҳиятидан фойдаланишни сўради.
Эрон президенти, "иқтисодий санкциялар"ни мустақил ва эркинликни севувчи давлатларга қарши Ғарб стратегияси сифатида қоралар экан, ноқоуний санкциялар билан шуғулланиш гуруҳ ҳаракат ва қўшма механизмларни амалгаа оширишни талаб қилади деб қўшимча қилди.
Эрон президенти халқаро амалиётларда де-долларзацияга амал қилишга чақирди.
Ғарб давлатларининг бошқа мамлакатларнинг янг илм-фан ва технологияларга киришига тўсқинлик қилишини танқид қилган Пизишкиён, ҳамкорлик ва маълумотлар алмашишни янги технологияларга эришиш учун қўшма сармояларни зарурий бир амр деб атади.
У шунингдек, Эрон турли соҳаларда салмоқли имкониятларга эга ва стратегик жойлашуви билан транзит алоқалари, энергия узатиш ва тижорат товарлари соҳасида конструктив ҳамкорликни йўлга қўя олади деб изоҳлади.