Нега сионистик режим асосан Эрон билан муроса қила олмаяпти? 4 та қисқа нуқта
(last modified Thu, 31 Oct 2024 13:06:50 GMT )
октябр 31, 2024 18:06 Asia/Tashkent
  • Нега сионистик режим асосан Эрон билан муроса қила олмаяпти? 4 та қисқа нуқта
    Нега сионистик режим асосан Эрон билан муроса қила олмаяпти? 4 та қисқа нуқта

Эрон сўнгги йилларда Фаластин, Ливан, Сурия, Яман ва Ироқ мамлакатларидаги маҳаллий жамоалар билан тармоқ ва одамларга йўналтирилган алоқаларни кенгайтириб, сионистик -ғарб таҳдидларига қарши бирлашган ҳолда ҳаракат қиладиган ўзига хос минтақавий иттифоққа эришди.

Ўтган шанба куни сионистик режимнинг Эронга ҳужуми Эроннинг минтақадаги нуфузи ва стратегик ривожланишини кўрсатиш учун яна бир имконият яратди. Бу воқеа нафақат Эроннинг ҳарбий қудратини, балки чуқур тарихий  ришталар ва ислом-Эрон эътиқодларига таянадиган маданий -цивилизациявий  қаршилик рамзидир ва бу Эронга географик чегарлардан ташқарида ўзига хослик беради.

Шу нуқтаи назардан Порс тудей сайтининг мазкур мақолада айтиб ўтилган бир нечта асосий нарсаларга эътибор қаратиш мумкин:

Эроннинг тарихий-цивилизациявий ўзига хослиги 

Эроннинг бу қарама-қаршиликлардаги кучи фақат ҳарбий қудратга таянмайди. Аниқроғи у эътиқодлар, хусусан, Аҳл Байт билан боғлиқ бўлган тарихий ва маданий ўзига хослигидан келиб чиқади. Бу ўзлик Ол Буя давридан олдин ва айниқса Сафавийлар давридан бери эронликларнинг ички ва ташқи сиёсатларида асосий рол ўйнайди ва Эрон сиёсатини бошқа мамлакатлардан фарқли қилди. Бу цивилизация алоқалари Эроннинг мудофаа сиёсатини ҳам шундай шакллантирмоқдаки, ҳатто ҳозирги мураккаб даврда ҳам унга алоҳида имкониятлар беради.

Эроннинг тўхтатувчи куч-қудрати

Исроил режимининг Эрон ҳудудига ҳужуми сезиларли чекловларга дуч келди ва Эроннинг ҳарбий ва стратегик чуқурлигига жиддий зарар етказа олмади. Бу Эроннинг кенг ҳарбий базалари ва тактик имкониятларига асосланан юқори тўхтатувчи кучини кўрсатди. Бу қобилиятлар сионистик режимни Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий ҳаракат қилишдан эҳтиёт қилади ва унга кўплаб чекловлар қўяди.

Тегишли коалициялар орқали минтақавий ҳокимият 

Сўнгги йилларда Эрон ўз тармоғини ва Фаластин, Ливан, Сурия, Яман ва Ироқ мамлакатларидаги маҳаллий жамоалар билан одамларга йўналтирилган алоқаларни кенгайтириш орқали ўзига хос минтақавий  иттифоққа эришди. Улар сионист-Ғарб таҳдидларига қарши бирлашган ҳолда ҳаракат қилишади. Бу иттифоқлар Эронни душманларига қарши қайтаришда ва унга таъсир ўтказишда самарали ро ўйнайди ва Эрон ва минтақа халқларининг куч-қудратини бир неча ўн йиллар олдинги вазиятдан ташқари таъсирга кенгайтирди.

Сионистик режимнинг сохта ва ёлғон моҳияти 

Амо Исроил ноқонуний режим сифатида бу даражадаги тарихий ўзига хослик,ҳарбий куч ва бирлашган коалицияларга дуч келиб турли жабҳаларда курашишга  Эроннинг стратегик таҳдидарга қарши эҳтиёткорлик чораларни кўришга мажбур. Бу ҳолат нафақат сионистик режимнинг оператив чекловларини, балки сионизм табиатидан келиб чиққан заифлик ва ички инқирозни очиб беради. Фаластин ерларини босиб олиш ва сурункали зиддиятларни юага келтириши сабабли бу режимни ташкил топганидан бери доимо қийнаб келаётган инқироз.