13 обон-явмуллоҳидаги миллий резолюция: АҚШ сионистик режим жиноятларига бевосита шерикдир
(last modified Sun, 03 Nov 2024 11:15:01 GMT )
ноябр 03, 2024 16:15 Asia/Tashkent
  • 13 обон-явмуллоҳидаги миллий резолюция: АҚШ сионистик режим жиноятларига бевосита шерикдир
    13 обон-явмуллоҳидаги миллий резолюция: АҚШ сионистик режим жиноятларига бевосита шерикдир

Ҳижрий-шамсий йил обон ойининг 13 -куни шонли юриши иштирокчилари буюк шайтон АҚШни мазлум халқларга қарши йиртқичлар ҳужум қилаётган босқинчи сионистик режим жиноятларига бевоиста шерик деб билдилар.

Саҳоб канали Эрон телерадиокомпаниясидан иқтибос келтириб,  13- обон куни бўлиб ўтган уммуммиллий Явмуллоҳ марши иштирокчилари резолюция чиқариб сиоинстик режим армияси томонидан Ғазо ва Ливан халқларини геницод қилинига қоралар экан, Исломий қаршилик жабҳасини ва Ливан  ва Ғазо халқларининг мавқеини қўллаб- қувватлашишини эълон қилдилар ва сионистик режим тарафдорлари ва халқаро ҳамжамиятни сукутга чек қўйиши ва сиоинстик режимни ҳимоя қилишни бас қилишлари ҳақида огоҳлантирдилар деб маълум қилдилар.

13-обон куни бўлиб ўтган умуммиллий март қатнашувчилари шунингдек Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  бошчилигида миллий ва инқилобий бирлик ва яхлитликни сақлаб қолишга урғу бериб, Эрон дипломатик  тизимнинг мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетини ҳимоя қилиш йўлида сиоинстик режимнинг зўравонлиги ва қатъий жазосига жавобни эълон қилишдаги  жасоратли ҳаракатлари ва позицияларини юқори баҳоладилар.

13-обон куни бўлиб ўтан умуммиллий митинг иштирокчилари  Эрон Ислом республикасининг мудофаа қобилиятига тўлиқ ишонч билан, таълим, қурол-яроқ ва турли ишланмалар билан мамлакатнинг жиловлаш қудратини мустаҳкамлаш ва оширишни талаб қилиб, болаларни ўлдираётган сионистик режим ҳаракатларига қаттиқ жавоб бериш Эрон Ислом республикасининг табиий ва қонуний ҳуқуқи эканини эълон қилдилар.

Бугун якшанба 2024 -йил 3 -нобяр куни ҳижрий шамсий йил 13 обон санаси Эрон Ислом республикасида" Глобал зўравонликка қарши курашиш" миллий кунидир.

Эслатиб ўтмиз, бундан 45 йил илгари шу куни яъни ҳижрий-шамсий 1358 йил 13 обон куни ё ўзи милодий ҳисоб билан 1979 йил эронлик талабалар АҚШнинг Эрон Ислом Инқилобига қарши кўплаб фитналарига норозилик сифатида, Теҳрондаги АҚШ элчихонаси -жосуслик уясини эгаллаб олишганди.

Эрон Ислом Республикаси халқи ҳар йили бу санани умуммиллий ва эҳтиросли марш тарзида ўтказиб, миллий бирлик ва исломий бирдамликни намоён этиб,  Ислом Инқилоби мурожаати яъни " мустақиллик, озодлик, исломий республика шиорлари билан зўраовн қудратларга қарши ҳайқириқлар билан нишонлайдилар.