БРИКС де-долларизацияга интилмоқда; Лавров: АҚШ жаҳон савдосини бузди
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Халқаро БРИКС тармоғи билан сўнгги интервьюсида бу гуруҳнинг мустақил молиявий ва тўлов тизимларини яратиш ҳамда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон савдо ташкилоти каби глобал институтларини ислоҳ қилиш режалари ҳақида хабар берди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўз сўзларида БРИКС давлатлари ушбу инститлардаги давлатларнинг овоз ҳиссасини қайта кўриб чиқиш ва жаҳон иқтисодиётидаги иқтисодий мавқеига мос рол ўйнашга интилмоқда, деб изоҳлади. Унга кўра, АҚШ вето ҳуқуқи билан зарур ўзгаришларнинг олдини олмоқда ва ривожланаётган мамлакатларнинг алодатли ролига тўсқинлик қилмоқда.
Лавро деди: БРИКС ва боқша ривожланаётган мамлакатларниг Халқаро валюта жамғармасидаги овозлари уларнинг жаҳон иқтисодиётига қўшган реал ҳиссасидан ноҳақ паст.
Россия ТИВ раҳбари WTO-Жаҳон Савдо ташкилоти фаолиятига путур етказишда АҚШнинг ролига ҳам тўхталиб, Жаҳон савдо ташкилти савдо келишмовчиликларни ҳал қилиш учун ташкил топган, аммо АҚШ бу органнинг йиғилишларига тўсқинлик қилиб, демагог ва адолатсиз тарифлар каби масалалар билан шуғулланишига тўсқинлик қилмоқда деб деб эълон қилди.
Доллардан инструментал фойдаланиш глобал барқаррликка таҳдиддир ва биз долларга қарамаликни камайтирадиган параллел тизимларни қидирмоқдамиз деб таъкидлади, Лавров
Россия ТИВ раҳбари шунигдек БРИКСнинг яқинда кенгайиши ва Эрон, Саудия Арабистони ва БАА каби мамлакатларнинг қўшилиши ҳақида гапириб, Халқаро обрўга эга бўлган ушбу янги аъзолар БРИКСнинг мавқеини оширди деб қўшимча қилди.
У Эрон хусусида, ҳам Эрон БРИКСга муҳим иқтисодий куч сифатида қўшилди ва гуруҳ мавқеини мустаҳкамлашда самарали рол ўйнайди деб маълум қилди.