Эроннинг Бумусо оролида миллий уй-жой қуриш ҳаракати режасини амалга ошириш бошланди
(last modified Wed, 06 Nov 2024 11:40:55 GMT )
ноябр 06, 2024 16:40 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Бумусо оролида миллий уй-жой қуриш ҳаракати режасини амалга ошириш бошланди
    Эроннинг Бумусо оролида миллий уй-жой қуриш ҳаракати режасини амалга ошириш бошланди

Эрон жанубидаги Бумусо ороли уй -жой қуриш миллий ҳаракат режасини амалга ошириш бошланди.

Саҳоб сайтининг Эрон телерадиокомпаниясига иқтибос келтириб хабар қилишича, Эроннинг Ҳурмузгон вилоятидаги Бумусо оролида маҳаллий аҳоли учун 110 та милилй уй-жой қурилиши Эрон Ислом республикаси йўллар ва шаҳарсозлик вазири Фарзона Соддиқ Молвожард иштирокида бошланган.

Ҳурмузгон йўл ва шаҳарсозлик бошқармаси уй-жой қурилиши бўйича директори ўринбосари  Саъид Ҳожибий мазкур объектлар 85 дан 95 квадрат метргача инфратузилма  ва 550 миллион туман тўланиши билан қурилишини баён этди.

У шунингдек Бумусода миллий уй-жой қуриш учун 20 гектар ер ажратилганига тўхталиб, бу  бинолар келаси бир йилда фойдаланишга топширилигини таъкидлади.

Ҳурмузгон йўл ва ва шаҳарсозлик бошқармасининг уй-жой қуриоиш бўйича ўринбосари кеийнги босқичларда Бумусо миллий уй-жой режасига киритилган аризачилар учун уй-жой қурилиши ҳақида ҳам маълумот берди.

Бундан илгари Бумусо ороли ҳокими барча эронликлар ушбу оролдан турар жой олиш учун ариза топширишлари мумкин деб айтганди.

Бумусо, Катта Тунб ва Кичик Тунб Эроннинг 3 лик ороли сифатида танилган Форс Кўрфазидаги оролларидандир.