Оятуллоҳ Хоманаий: ҳақ ва қаршилик ғалабаси аниқдир
(last modified Thu, 07 Nov 2024 12:40:57 GMT )
ноябр 07, 2024 17:40 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаий: ҳақ ва қаршилик ғалабаси аниқдир
    Оятуллоҳ Хоманаий: ҳақ ва қаршилик ғалабаси аниқдир

Ислом Инқилоби олий раҳари Ҳизбуллоҳи ва ҲАМОС ҳаракатларининг ўсиши, динамика ва давомли қаршилик кўрсатиш руҳиясига тўхталиб, Аллоҳ таолонинг шубҳасиз ёрдам ваъдаларига асосланиб Ҳизбуллоҳ ва ҲАМОСнинг ўтган ўн йилликлардаги ғолиб қаршилик кўрсатиш тажрибаларига таяниб, сўнги воқеалар албатта Ҳақ ва қаршилик фронтнинг сионистик режимга қарши ғалабасига сабаб бўлади деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  бугун эрталаб  Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши аъзолари билан учрашувида, Ғазо ва Ливандаги жиноятларда  АҚШ ва айрим  Европа давлатларининг аниқ қонли қўллари борлигини таъкидлаб,  Ливан, Ғазо ва Фаластинда кучли курашнинг давом этиши натижасини Ҳақ ва қаршилик фронтиниг ғалабаси сифатида баҳолар экан, бу мужоҳидлардан сионистик режим очиқ-ойдан мағлуб бўладиган куни дунё ва минтақа кўради деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек сионистик режим босқинчиларига қраши қаршиликнинг сўнгги бир неча ўн йилликлардаги ғалабалари тажрибасини ҳақ фронтининг якуний ғаабасини амалга оширишнинг яна бир очиқ сабаби эканлигига ишора қилиб, ўтган 40 йил ичида Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режимни Байрут, Сидон ва Тир шаҳарларидан ва ниҳоят Ливан жанубидан бутунлай чиқиб кетишга мажбур қилди ва бу давлатнинг шаҳарлари, қишлоқлари ва баландликларини ўша режим вужудидан бўшатди деб изоҳладилар.

Оятулоҳ Хоманаий ўз сўзларида Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ҳар хил ҳарбий, ташвиқот ва иқтисодий қуроллар билан қуролланган ҳамда АҚШ етакчилари каби дунёнинг йирик жиноятчиларининг ёрдамига таянадиган душманни ортга суриш ва мағлуб этишдаги ажойиб қудратини бу ҳаракат имкониятларининг босқичма -босқич ортиб бориши ва унинг Аллоҳ йўлидаги кичик мужоҳидлар гуруҳидан улкан бир ташкилотга айланиб бораётганининг кўрсаткичи сифатида баҳолаб, худди шу ғалабали тажриба Фаластин қаршиликлари ҳақида ҳам бўлиб, улар 2008-йилдан ҳозиргача 9 марта сионистик режим билан тўқнашган ва  9 марта ҳам бу режимни мағлуб этган деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари  Ҳизбуллоҳни кучли ва соинтик режим тўсиқларига қарши қудратли курашини давом эттирувчи ташкилот сифатида эслатиб, Сайид Ҳасан Насрулоҳ, Сайид Сафиуддин  каби буюк сиймолар йўқлигига қарамай, Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўзининг юксак маънавият руҳи ва  даладаги мужоҳидлари билан кучли жанг олиб бормоқда ва душман уни енгиб ўта олмаган ва ўта олмайди ҳам деб маълум қилдилар.

У киши бу кунларни замоннинг улуғ ва тинимсиз мужоҳиди Сайид Ҳасан Насруллоҳ шаҳидлиги арбаини ва ё 40-чи кунига тўғри келганига тўхталиб унинг ва қаршиликнинг бошқа саркардалари ва етакчилари жумладан Ҳания, Сафиуддин, Синвар ва Нилфурушон шаҳидлари хотираларини улуғлаб бу шаҳидлар исломга ва қаршиликка фронт, иззат ва куч қудрат бердилар деб беюрдилар.

Инқилоб раҳбари  Ҳизбуллоҳ ҳаракатини  Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг мангу мероси эканлигини айтди, дедилар:  Ҳизбуллоҳ қаршилик сайидининг жасорати, тадбири, сабри ва ажойиб риски туфайли улкан ўсди. Ҳатто ҳар хил моддий ва тарғибот қуроллари билан таъминланган душман ҳам бу  бу ажойиб ҳаракатдан  ўта олмайди ва Худонинг марҳамати билан ҳеч қачон  етолмайди деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари  сионистик режим босқинчилари билан жангнинг ҳозирги ғолиби Фаластиннинг қаршилик кўрсатиш гуруҳлари эканлигини тилга олиб, сионистларнинг бу урушдаги мақсад ҲАМОСни йўқ қилиш эди, аммо ўн минглаб одамларни қирғин қилинишига, қаршилик ва ҲАМОС етакчиларини шаҳид бўлишига қарамай, дунёда ўзларини хунук, нафратланган, ёлғиз ва ёвуз юзини кўрсатар экан, бу мақсадларига эриша олмадилар ва ҲАМОС ҳамон курашмоқда бу эса сионист режимнинг мағлубиятини анлатади деб аниқлик киритдилар.