Ислом Инқилоби олий раҳбари: шаҳидлар номини ва хотирасини тирилтирганлар Аллоҳ йўлининг мужоҳидларидир
(last modified Fri, 29 Nov 2024 11:35:40 GMT )
ноябр 29, 2024 16:35 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: шаҳидлар номини ва хотирасини тирилтирганлар Аллоҳ йўлининг мужоҳидларидир
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: шаҳидлар номини ва хотирасини тирилтирганлар Аллоҳ йўлининг мужоҳидларидир

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий мен мужоҳидлар ва шаҳидлар хотирасини жонлантириш учун меҳнат қилаётганларни Аллоҳ йўлидаги мужоҳид деб биламан. Яъни бунинг ўзи Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир деб айтдилар.

Саҳоб сайтига кўра, Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий 15-ноябр куни бўлиб ўтган Исфаҳон вилоятининг 24 минг шаҳидини хотирлаш конгресси ташкилотчилари билан учрашувида, Исфаҳонни цивилизациясининг барча белгилларида, жумладан илм -фан, саноат, санъат ва меъморчилик, билимдонлик ва жасоратда кашшоф сифатида ҳисоблаб. Исфаҳон шуни кўрсатадики, дин ва шариат оқими илм-фан ва саноат, маданият ва цивилизация оқими билан аралашиб кетган ва бу икки оқим бир-бирига зид эмас деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий мазкур учрашувда Исфаҳоннинг турли ҳудудларидаги цивилиация тарихи ҳақида гапириб, Ислом Инқилоби ва Муқаддас мудофаа воқеаларида ҳам Исфаҳон нуқталаридан шаҳидлар  ва Аллоҳ йўлидаги жиҳод имтиёзлари қўшилган. Шундай тарздаки, бу вилоят  ислом дини ва мамлакат мустақиллиги йўлида ўз аҳолисига мутаносиб равишда мамлакатнинг энг кўп шаҳидларини тақдим этди деб таъкидладилар.

У киши жиҳод ва шаҳидлик руҳининг давом этиши ва унинг турли авлодлардан бўлган турли шахсияларда жилвасини намоён бўлганини фидоийлик руҳининг институтсионлашуви ва Исфаҳонда шаҳидлик занжирининг давом этиши белгиси сифатида баҳолаб. бугунги ёш авлод Исфаҳоннинг ушбу ажойиб гувоҳномасини билиши керак деб изоҳладилар.

Исфаҳонлик буюк уламоларнинг узун рўйхатини Исфаҳон аҳолисининг диндорлиги ва буюклигидан далолат эканлигини тилга олган Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари дедилар: Исфаҳонда дин унсурининг ёрқин мисоли Эрон тарихи ва цивилиациясида дин ва қонунчиликнинг илм-фан, саноат ва маданият билан ўзаро боғлиқлигини кўрсатади ва бу ҳақиқатдан далолатдир. Айрим кишиларнинг Эрон маданияти ва цивилизациясида илмни диндан ажратишга уриниши нотўғри ва беҳудадир.

Инқилоб раҳбари  Эроннинг содиқ ва иқтидорли ёшларининг энг илғор илмий марказларида фаолият юритишини мамлакат цивилизациясида илм-фан ва дин уйғнлигини давом этаётганининг мисоли бўлганлигини эслатиб., миллатнинг саъй -ҳаракатлари ва ёшларнинг фидоийлиги Эрон Ислом республикасининг бақарорлиги ва мустаҳкамлигига сабаб бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади деб баён этдилар.

Ёшларнинг фидоийликлари бўлмаган тақдирда Ислом Республикаси ҳаётини унинг тамойиллари ва асосларини сақлаб қолган ҳолда давом эттириш мумкин бўлмаслигини таъкидлаган Оятуллоҳ Хоманаий, Аллоҳ йўлидаги шаҳидлар ва мужоҳидлар хотирасини улуғлайдиаларнингг ўзларини Аллоҳ йўлидаги мужоҳидлар деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари шаҳидларининг қурултой ташкилотчиларига юқори сифати ва таъсирчан маданий-бадиий асарлар ишлаб чиқариш ҳамда бу асарларнинг ўз томошобинларидаги таъсирчанлигини ўлчашни буюриб. хабарларни етказиш, воситалардан бири сифатид акомпютер ойиналарининг сиғимига  мурожаат қилишга ишора қилар  экан, ҳарбий қисмлар ва бўлимларининг ҳар бири видео ўйинларига эътибор қаратган ҳолда, муқаддас мудофаа давридаги видео ўйин воқеаларни ишлаб чиқариши мумкин. Айрим давлатлар ёшлар онгига куч ва ҳарбий қобилият туйғусини сингдириш учун бу усулдан фойдаланадилар деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари  шунингдекк ривоятлар ва ҳикоялар орқали муқаддас мудофаа воқкеаларни баён қилишга чақириб ўтмишдаги катта воқеаларни бадиий ва ақлли баён қилиш билан муаммоларни ҳал қилиш ва ишларни ривожантириш учун замин яратилади деб аниқлик киритдилар.