Эрон расмийлари ва юқори мартабали шахсиятлари Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватламоқда
(last modified Sat, 30 Nov 2024 11:31:40 GMT )
ноябр 30, 2024 16:31 Asia/Tashkent
  • Эрон расмийлари ва юқори мартабали шахсиятлари Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватламоқда
    Эрон расмийлари ва юқори мартабали шахсиятлари Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватламоқда

Сурия мамлакати шимолидаги терактлар ва мамлакат ҳудудий яхлитлигига қарши террорчилик ҳаракатлари бошланиши билан Эрон Ислом республикаси расмийлари ва шахсиятлари Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлашишини эълон қилдилар.

Сурия шимоли-ғарбидаги террорчилик гуруҳлар чоршанба куни эрталаб Сурия армиясининг Ҳалаб-Алеппо шаҳри ғарбий чеккаларидаиг позицияларига ҳужум қилди.

Сурия қуролли кучлари позицияларига қаратилган убу терактлар 2020-йилда тузилган сулҳ битимини бузди, чунки бу ҳудуд Туркиянинг Остонада кафолати билан имзоланган "тарангликни пасайтириш" келишувига  бўйсунади ва Идлиб, Ҳалаб чеккалари , Ҳама ва Латкиянинг айрим қисмларини ҳам ўз ичига олади. Террорчи гуруҳларнинг Сурия армияси позицияларига ҳужуми Бинямин Нетаняҳу Ливанга ўт очишни тўхтатиш ва Сурияга тўғридан-тўғри таҳдидини эълон қилган бир пайтда амалга оширилади.

Саҳоб сайтига кўра. шундай бир вазиятда Эрон Ислом республикаси расмийлари ва давлат мулозимлари Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб қувватлашишини алоҳида баёнотлар билан эълон қилдилар.

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  Х ижтимоий саҳифасида Суриядаги воқеаларга ишора қилар экан, террорчи-такфирчи гуруҳларнинг янги ҳаракатлари АҚШ ва ноқонуний сионистик режим лойиҳасининг бир қисмидир. Суриянинг қўшинлари ҳушёр бўлишлари ва ўз режалари тузоғига тушмасликлари кераклигини таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ҳам Сурия ТИВ раҳбари Бассом Саббоғ билан телефон орқали суҳбатида  Суриядаги террорчи гуруҳларнинг қайта фаоллашгани Ливан ва Фаластиндаги сионистик режим мағлубиятидан кейин АҚШ-сионистик режим режаси эканлигиги эслатиб, Эрон Ислом республикасининг Сурия ҳукумати, халқи ва армиясига терроризмга қарши кураш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик ҳимоя қилишда ёрдам беришнинг давом этишига урғу берди.

Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси қўмондони маслаҳатчиси  генерал Ҳусейн Дақиқий  Сурия ва Ливандаги воқеаларга тўхталиб, душман ҳеч қандай нотўғри иш қила олмайди, чунки қаршилик бўлинмалари уюштирилган. Душман Сурияда қўл узатган ва ҳжум қилган аммо уларнинг қўли тарихда қоладиган тарзда кесилади деб қўшимча қилди.