Масъуд Пизишкиён: ислом мамлакатлари сионистик режим жиноятларига қарши биргаликда туриши зарур
(last modified Thu, 19 Dec 2024 12:42:11 GMT )
декабр 19, 2024 17:42 Asia/Tashkent
  • Масъуд Пизишкиён: ислом мамлакатлари сионистик режим жиноятларига қарши биргаликда туриши зарур
    Масъуд Пизишкиён: ислом мамлакатлари сионистик режим жиноятларига қарши биргаликда туриши зарур

Эрон президенти деди: инқирозга учраган ҳудудлардаги мусулмонларга кўпроқ бирлашиш, аниқ ва зудлик билан амалий чоралар кўриш орқали уларга зарар етказилишини олдини олиш ислом давлатларининг шаръий, ҳуқуқий ва инсонпарварлик бурчидир деб эълон қилди.

Эрон президентининг ахборот сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён бугун Миср пойтхати Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган “D8” ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 11-йиғилишида сўзлаган нутқида Ғарбий Осиё минтақасидаги сўнгги ўзгаришлар ва ушбу минтақа мамлакатларида содир бўлган ўзгаришларга тўхталиб, 14 ойдан кўпроқ вақт ичида Ғарбий Осиё минтақаси, айниқса Ғазо бўлгаси ва Жанубий Ливан , ҳозирда исломий давлат бўлган Сурия, ўзбошимчалик била сиоинстик режимнинг катта ҳужумларига дучор бўлммоқда деб маълум қилди.

Тинч аҳолининг шафқатсизларча қатл этилиши,уруш ва кенг кўламли террордан жабр кўрган аёллар, болалар ва бошқа одамларнинг қон тўкиши бу режимнинг нотинчлик ва беқарорликни ёйишдаги ноқонуний мақсадларининг янги қиррларини очиб берди деб қўшимча қилди Эрон президенти.

Масъуд Пизишкиён ўз нутқида, сионистик режимнинг минтақа давлатларига нисбатан ғаразли ҳужумларининг давом этишига кўпроқ яқинлашиш ва аниқ ва зудлик билан амалий чоралар орқали олдини олиш барқча исломий  мамлакатларнинг шаръий, ҳуқуқий ва инсоний вазифасидир деб таъкидлади.

Сунъий интелект каби янги технолониялардан фойдаланиш ва уларнинг салбий оқибатларини аъзолар жамоавий режалаштириш билан бошқариши зарурлигига ишора қилгаган Эрон президенти шунигдек самитда аъзо мамлакатлар иқтисодиётининг барқарорлигини ошириш мақсадида янги технолгиялардан оптимал фойдаланиш бўйича зарур кўрсатмалар берилиши керак деб аниқлик киритди.