Генерал шаҳид Қосим Сулаймонийнинг Ғарбий Осиё хавфсизлигидаги самарали роли
(last modified Thu, 02 Jan 2025 10:28:59 GMT )
Январ 02, 2025 15:28 Asia/Tashkent
  • Генерал шаҳид Қосим Сулаймонийнинг Ғарбий Осиё хавфсизлигидаги самарали роли
    Генерал шаҳид Қосим Сулаймонийнинг Ғарбий Осиё хавфсизлигидаги самарали роли

Малайзиялик мутафаккирлар ва таҳлилчилар Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони генерал Қосим Сулаймоинйнинг тадбирлари, қаршилик ва жасоратига ишора қилиб, бу олий мартабали шаҳиднинг Ғарбий Осиёда барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатишдаги асосий ва самарали ролини тилга оллдилар.

Эрон телерадиокоманпиясининг хабар қилишича, Малайзия ислом халқ ташкилоти кенгаши  раиси, Муҳаммад Азмий Абдулҳамид ҳам генерал шаҳид Қосим Сулаймоинй хотирасини улуғлаш орқали, Ғарбий Осиё минтақаисда бугунги кунларнинг воқеалари ва ўзгаришлари ҳисобга олинса. шаҳид Сулаймоинйнинг терроризмга қарши курашдаги ўрни ва алоҳида мавқеи ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намоён бўлади деб эълон қилди.

Малайзиялик бу эксперт шунингдек, генерал шаҳид Сулаймоний бир неча йиллик Сурия фуқаролар уруши даврда трансминтақавий қаҳрамон сифатида АҚШ ва Ғарбнинг қўлида ташкил этилган ИШИД террорчи гуруҳи унсурларини иймон, садоқат ва шижоат билан бостирди ва АҚШнинг сионистик  режимнинг шериклиги билан қилган фитналарини минтақада тор-мор қилди деб таъкидлади.

Малайзия ислом уйғониш ҳаракати раиси Аҳмад Форуқ Мусо ҳам АҚШнинг ҳақиқатда сионистик режим гижгижлаши билан шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг қўрқоқларча террор этиши АҚШнинг икки томнлама ва икки ёқлама ҳатти -ҳаракатини очиб берди. Чунки улар бир томондан ИШИД террорчиларига қарши курашни даъво қилсалар, бошқа томондан бу террорчи гуруҳларга қарши турган ва қаршилик кўрсатанларни террор қилдилар деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.