Қандай қилиб Эрон мамлакати ҳомиладор аёллар саломатлиги соҳасида етакчи ўринларга эришди?
(last modified Sat, 04 Jan 2025 10:38:37 GMT )
Январ 04, 2025 15:38 Asia/Tashkent
  • Қандай қилиб Эрон мамлакати ҳомиладор аёллар саломатлиги соҳасида етакчи ўринларга эришди?
    Қандай қилиб Эрон мамлакати ҳомиладор аёллар саломатлиги соҳасида етакчи ўринларга эришди?

Эрон мамлакати Соғлиқни сақлаш, даволаш ва тиббий таълим вазири Муҳаммадризо Зафарқандий сўзлаган нутқида, Эрон Ислом Республикаси ҳомиладор аёллар ўлимини камайтириш бўйича дунёнинг биринчи 3 давлати қаторига кирди ва шараф ва ютуқ кўп йиллик меҳнат ва саъй -ҳаракатлар самарасидир, деб айтди.

Эрон тиббиёт тизими ташкилоти раиси  Муҳаммад Раисзода ҳам ўз сўзларида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотиг 2030 йилга қадар глобал миқёсдаги оналар ўлимларини ҳар 100 000 тирик туғилган чақалоққа 70 дан кам даражага тушириш мақсадини кўзда тутган. Ҳолбуки бугунги кунда бу статистика Эронда ҳар 100 000 минг онадан 22 тани ташкил қилади. Бу ўзгаришлар Эрон ҳукумати, соғлиқни сақлаш марказлари ва ташкилотларининг кенг кўламли саъй -ҳаракатларининг натижасидир.

Қабул қилинган энг муҳим чора-тадбирлардан баъзилари қуйидагича: 

1. Соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш

2.  Скрининг дастурлари: ирсий касалликларни скрининг қилиш, ҳомилада генетик касалликларни аниқлаш учун скрининг тестларини ўтказиш ва ҳоказо 

3. Таълим ва маълумот

4.  Табиий туғилишни рағбатлантириш

5. Дори ва озиқ-овқат қўшимчаларини бепул тарқатиш 

6.  Давлат тиббий суғуртаси

7.  Озиқлантириш дастурлари

8. Эмизликли оналарни қўллаб-қувватлаш.