Эрон президенти Россияга борди
(last modified Fri, 17 Jan 2025 11:04:20 GMT )
Январ 17, 2025 16:04 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Россияга борди
    Эрон президенти Россияга борди

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Россия президенти Владимир Путиннинг расмий таклифига биноан икки томоналма алоқаларни кенгайтириш ва Эрон-Росся ўртасида кенг қамроли стратегик қўшма битимни имзолаш мақсадида Москвага етиб борди.

ИРНА ахборот агенлигига таяниб Саҳоб сайтининг хабар қилишича.  Эрон Ислом республикаси президенти бугун жума куни Москвадаги Внуково аэропортига етиб боргач, Россия энергетика вазири  ва Эрон - Россия давлатлари ҳамкорлигии бўйича қўшма комиссиянинг Россия томони раиси Сергей Сивильев ва Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Андрей Руденко томонидан кутиб олинди.

Эрон президенти Россия президенти ва бош вазири билан алоҳида учрашувлар ўтказиши ва Путин бошчилигидаги Эрон ва Россия олий даражадаги делегацияларининг музокаралари якунида Теҳрон ва Москва ўртасида кенг қамровли стратегик ҳамкорлик  тўғрисидаги қўшма битим икки давлат президентлари томонидан имзоланиш кутилмоқда.

Бундан олдин, ушбу ҳужжат кириш ва 47 моддадан иборат бўлиб, икки томоналма муносабатларнинг барча соҳаларни қамраб олганини маълум қилинган эди. Бир кунлик сафар режаларининг давоми сифатида президент россиялик ишбилармон ва саноатчилар ҳамроҳлигида бўлади ва улар билан суҳбатлашади.

Бундан олдин Россия президентининг матбуот котиби  Дмитрий Песков,  Россия Федерацияси ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли стратегик қўшма битим ушбу икки дўст ва қўшни давлат халқининг хоҳиш-истакларини рўёбга чиқаради ва икки давлат ўртасидаги муносбатларни стратегик шериклик даражасига кўтаради.