Москвада Эрон ва Россия президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
-
Москвада Эрон ва Россия президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
Эрон президенти россиялик ҳамкасби билан учрашувда Эрон ва Россия муносабатлари нозик, ҳаётий ва стратегикдир ва биз бу йўлда мустаҳкам турамиз деб қайд этди.
Саҳоб сайтининг ИРНА ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Масъуд Пизишкиён Кремл саройида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда Ислом Инқилоби олий раҳбарининг нуқта назари ва у кишининг минтақани минтақавий ҳукуматлар бошқариши кераклигига ҳамда дунёнинг нариги томонидан келиб, минтақани бузиб ўз сиёсатини оширишларига ҳожат йўқ, Эрон ва Рссиянинг икки давлати ўртаисдагии алоқалар бунадй давлатларнинг режаларини барбод қилади деган тавсияларини эслатди.
Пизишкиён Эрон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик келишувга ишора қилиб, мазкур шартномани имзолаш орқали биз хавфсизлик, маданият ва бизнеснинг барча соҳаларида ўзаро муносбатларни мустаҳкамлашишимиз мумкин. Биз ушбу шартномани амалга ошириш ва амалда қўллаш йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташладик ва уарнинг барчасини амалга оширишга қарор қилдик деб изоҳлади.
Сўнгра, Эрон ва Россия ўртасида Эронда янги атом электр станциясини қуриш бўйича келишувни амлага ошириш жараёнини эслатган Эрон президенти деди: бугун бу борадаги келишувлар ҳам имзоланди ва улар иш босқичига кирди. Биз муносабатларни кенгайтириш йўлидаги барча тўсиқларни бартараф этишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Россия президени ҳам эронлик ҳамкасби Масъулд Пизишкиён билан учрашувида Россия ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли стратегик қўшма битим икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради ва бизга муносабатларни ҳар томонлама диверсификация қилиш имкониятини беради деб маълум қилди.
Пизишкиённинг Москвага ташрифи ва қўшма кенг қамровли стратегик битим имзоланиши алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши эса икки томонлама муносбаталарнинг барча жабҳаларини дивевсификация қилиш имконини беради ва ишончи комилки, бу икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади деб қўшимча қилди, Путин.
Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбарига саломатлик тилаган Владимир Путин ўз сўзларида Эрон ва Россия ўртасидаги муносбатларда содир бўлаётган воқеалар у кишининг мулоҳазалари ва назорати билан амалга оширилмоқда деб айтди.
Россия президенти икки давлатнинг қўшма режаларига тўхталиб бу ҳамкорликнинг кўриниши сифатида АЭС, энергетика соҳасини ривожантириш, транспорт ва инфратузилмасини ошириш режаларини ҳам тилга олар экан, туризм ва транзит алмашинуви ҳам кучайди ва маданият вазирликлариорқали биз жорий йилнинг июн ойида бўлиб ўтадиган яхши тадбирларни кутмоқдамиз деб аниқлик киритди.
Бугун шунингдек Эрон президенти Пизишкиён Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан ҳам учрашди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён икки томонлама алоқларни кенгайириш ва Теҳрон-Москва ўртасида кенг қамровли стратегпк келишув имзолаш мақсадида Тожикистондан кейин россияга жўнаб кетганди.