Генерал Қооний: сионистик режимнинг энг катта муваффақиятсизлиги бугун ошкор бўлмоқда
-
Генерал Қооний: сионистик режимнинг энг катта муваффақиятсизлиги бугун ошкор бўлмоқда
Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони генерал Исмоил Қооний Ғазо секторида оташкесим келишувининг ўрнатилиши билан Исроил режимининг энг катта муваффақитясизлиги ошкор бўлади деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигига таяниб Саҳоб сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс кучлари қўмондлони генарал Исмоил Қооний Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш келишувига нисбатан билдирган муносабатида деди: Фаластин, Ливан ва минтақанинг мазлум халқига қарши 15 ойлик чексиз жиноятлардан сўнг сионистик режимнинг қонхўр ва болаларни ўлдираётган жаллодлари хорлик авжида ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга мажбур бўлди.
Исроил режими аввалги раундда сулҳ битимини бузган эди. Гарчи бу келишув бўйича музокараларнинг олдинги раундида таклиф қилинадиган бошқа ҳеч нарса бўлмаса-да, у ўзининг энг катта мағлубиятини қабул қилишга мажбур бўлди.
Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний сионистик режим томонидан Ғазода тинч аҳолига қарши 15 ой давом этган геноциддан кейин кеча чоршанба оқшомида ҲАМОС ҳаракати ва сионистик режим ўртасида ўт очишни тўхтатилганини расман эълон қилди.