22- баҳман куни юриши бошланди/ бутун Эрон бўйлаб одамлар маршларда қатнашмоқда
(last modified Mon, 10 Feb 2025 07:27:16 GMT )
феврал 10, 2025 12:27 Asia/Tashkent
  • 22- баҳман куни юриши бошланди/ бутун Эрон бўйлаб одамлар маршларда қатнашмоқда
    22- баҳман куни юриши бошланди/ бутун Эрон бўйлаб одамлар маршларда қатнашмоқда

Ислом Инқилоби ғалабасининг 46 йиллигига бағишланган хотира марши бутун Эрон ва Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бошланди.

Бугун ҳижрий-шамсий 1403-йил 22-баҳман куни эрталаб Ислом Инқилоби ғалабасининг 46-йиллигига бағишланган юриш бутун Эрон бўйлаб ҳамда пойтахт Теҳрон шаҳрида бошланди. Теҳрон шаҳри аҳли бугун эрталабдан бери Ислом Инқилоби ғалабаси йиллиги нишонланадиган Озодий майдонига олиб борувчи кўчаларда бўлаётган юришларда қатнашмоқда.

Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён ҳам "Озодий" майдонидаги маросимида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Бундан ташқари Ислом тарғиботини муофиқлаштириш кенгаши бу йилги Фажр ўн кунлигининг асосий шиорини Ҳазрат Маҳдий /ажж/ тавалудлари муносабати билан "Ҳузур то зуҳур" яъни "/Маҳдий/ажж/ зоҳир бўлишигача майдонда бўлиш/ деб белгилади.

Бу тантанали маросим  Эроннинг шаҳар, туман ва қишлоқларида ўтказилиб 7200 нафар журналист ва фотографлар ушбу умумхалқ тадбирни ёритмоқда.

22-баҳман

 

Фаластин ва Ҳизбуллоҳ байроқлари маршларда қатнашаёганларнинг қўлида 

Бугунги юришда Эрон байроғи ва муқаддас мудофаа шаҳидлари, зиёратгоҳ ва қаршиилк шаҳидлари тасвирлари билан бирга, Ливаннинг Ҳизбуллоҳ, Фаластин, Ҳашд-аш-шаъбий ва Яман байроқлари ҳам кўринмоқда.

Ҳар йили ва бу йил ҳам ушбу маршда мавжуд бўлган диққатга сазовор нарсалар орасида Қуддусни ишғол этган режим ва бу режим етакчиларининг суратлари бўлган тескари плакатлар ва рамзий тобутлари борки,  Эрн халқини  Ғазо аҳли билан биргаликда сионистик режим жиноятларидан нафратланиши маъносини англатади.