22 -баҳман юришлари минтақа ва жаҳон ОАВларида кенг ёритилди
(last modified Mon, 10 Feb 2025 11:53:48 GMT )
феврал 10, 2025 16:53 Asia/Tashkent
  • 22 -баҳман юришлари минтақа ва жаҳон ОАВларида кенг ёритилди
    22 -баҳман юришлари минтақа ва жаҳон ОАВларида кенг ёритилди

Ислом Инқилоби ғалабасининг 46 йиллиги нишонланиши билан бир вақтда инглиз ва араб тилларидани ОАВлар ушбу улуғ воқеага алоҳида эътибор қаратди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Associated Press ахборот агентлиги бугун Ислом Инқилобининг 46-йиллиги ғалаба байрами ҳақида хабар бериб бу маросим Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтиши ва " максимал босим" кампанияси қайта бошланганидан сўнг биринчи марта ўтказилди ва "ўн минглаб " эронликлар нолдан паст совуқда кўчаларга чиқди деб ёзди.

Вашингттон пост газетаси ҳам Эрон етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий ўтган жума куни " биз бундай ҳукумат билан музокара қилмаслигимиз керак" деди. Бироқ, у Вашингтон билан ўзаро алоқаларни анииқ тақиқламади, деб хабар қилди.

Ливаннинг " Ал-аҳд" хабар сайт иҳам бу соҳадаги биринчи хабар сайти сифтида, қисқа бир хабар чоп этиб, Эронда Ислом Инқилбининг ғалаба йиллиги маршини бошланганини эълон қилди.

Шу муносабат билан Ливаннинг " Бейрут таймс" сайти Ислом Инқилоби ғалабасининг 46 йиллиги муносабати билан бутун Эрон бўйлаб кенг кўламли юришлар бошланганини маълум қилди.

Ливаннинг "Ал-Манор" базаси ҳам шундай хабар тарқатди: Эрон пойтахти Теҳрон ва мамлакатнинг турли вилоят ва шаҳарарининг бошқа маркзлари Ислом Инқилоби ғалабасининг 46 йиллигини нишонлаш учун оммавий юришга гувоҳ бўлмоқда..

Ал-Араби -Аж-Жадид базаси ҳам бугун Эрнда 1979-йида монарияга қарши Ислом Инқилоби ғалабаси йиллиги муносабати билан мамлакат шаҳар ва қишлқолаида катта юриш ўтказилганини хабар қилди.

Ливаннинг " Ан-Нашра" газетаси ҳам Теҳрондаги Ислом Инқилоби ғалабасининг 46 йиллиги билан ҲАМОС ҳаракатининг юқори мартабали аъзоси Халил Ал-Ҳия билдирган сўзларини ёзди.

ҲАМОС ҳаракатининг юқори мартабали аъзоси шунингдек, деди: Фаластин халқи ҳеч қачон ўз замиини тарк этмайди. АҚШ президенти ва Ғарбнинг режалари барбод бўлади ва биз аввалги фитналар сингари бу фитнани ҳам йўқ қиламиз.

Яманнинг расмий ахборот агентлиги -Сабо бу воқеани акс эттирар экан, Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси аэрокосмик кучлари қўмондони генерал Амирали Ҳожизоданинг бугунги юришдаги баёнотларини ёритиб, у  Трампнинг Эронга қарши таҳдидларини амалга оширишига журъати йўқлигини айтди, деб изоҳлади

Араб тилидаги “Eram News” сайти ҳам генерал Ҳожизоданинг баёнотларини ёритиб, Ислом Инқилоби ғалабасининг йиллиги муносабати билан ўтказилган маршда журналистларга мурожаат қилгани ва  Эрон кучли давлат, ташқи босим ва таҳддарга тан бермайдиганини ёзди.