Эрон ТИВ матбуот котиби: биз принсипиал позициямизда собитмиз
(last modified Sat, 01 Mar 2025 09:01:31 GMT )
март 01, 2025 14:01 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: биз принсипиал позициямизда собитмиз
    Эрон ТИВ матбуот котиби: биз принсипиал позициямизда собитмиз

Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий Эрон ҳар доим қаршиликни қўллаб-қувватлаганини, бироқ айни пайтда ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар ва терроризмга қарши сидқидилдан кураш олиб борганини эслатиб, биз ўз принсипларимизда қатъиймиз деб айтди.

Порс тудей сайтининг ИРНА ахборот агентлигига таяниб, хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий X ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчи аккаунтида  ёзган эслатмасида, АҚШ ва сионистик режимнинг минтақавий ўзгаришларда очиқ ва яширин қўлларини кўрмаслик катта хатодир деб изоҳлади.

Аниқки Туркия ТИВ раҳбарнинг сўзларига биноан минтақадаги ҳар бир давлатнинг бошқа давлатлар устидан ҳукмронлик  қилиш қарашидан  халос бўлиши керак. Араблар ҳам, турклар ҳам, курдлар ҳам, эронликлар ҳам. Ҳеч ким  бошқасига ҳукмронлик қилишга, безовта қилишга ёки таҳдид қилишга интилмаслиги даркор. Аммо сионистик режим ҳақида нима дейиш мумкин? деб қўшимча қилди Исмоил Бақоий.

У шунингдек, Туркия  қўллаб-қувватлаган кучлар томонидан Дамашқ ҳукумати ағдарилгач, бир неча кун ичида сионистик режим Суриянинг ҳарбий ва мудофаа объектларини ва инфратузилмасига ,ҳато ўша давлатнинг илмий ва тадқиқот марказларига қарши жуда кенг кўламли ҳужумлар уюштирди ва уларнинг 90 фоизидан ортиғини вайрон қилди. Қолаверса, сионистик режим яна бир бор барча Голан теппаликларини босиб олди ва экспансионизмни давом эттириб, Сурия ҳудудининг катта ва муҳим қисмларини эгаллаб олди деб маълум қилди.

Сионистик режим ҳозир Суриянинг энг муҳим сув ресурсларини назорат қилиб,  бу мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва  миллий суверенитетини қайта-қайта бузган. Бу эса Сурия ва  Фаластин ва бутун минтақа халқоари учун нотўғри сиёсатнинг ютуғидир деб изоҳлади.

Эрон сўнгги 5 ўн йилликда ҳеч қандай минтақавий амбицияларни кўзламади. Бизнинг барча ташвишимиз Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва унинг ишғол  бўлишига  қарши курашдаги ғояларини қўллаб -қувватлаш ҳамда сионистик режимнинг минтақада ҳукмронлигини  олдин олишдир де аниқлик киритди Эрон ТИВ матбуот котиби.