Тасдиқланмаган даъво/ Трамп: мен Эрон раҳбарига хат ёздим
(last modified Sun, 09 Mar 2025 12:24:00 GMT )
март 09, 2025 17:24 Asia/Tashkent
  • Тасдиқланмаган даъво/ Трамп: мен Эрон раҳбарига хат ёздим
    Тасдиқланмаган даъво/ Трамп: мен Эрон раҳбарига хат ёздим

АҚШ президенти Доналд Трамп "Факс Бизнес" телеканали билан суҳбатида Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбарига мактуб юборганини иддао қилди.

АҚШ президенти шунингдек Эроннинг ядровий дастури ҳақида гапиришга тайёрлигиги иддао қилди, аммо шу билан бирга Эрон ядровий қуролга эга бўлиши ҳақидага ўтмишдаги даъволарни ҳам таъкидлади.

Трамп эса Оятуллоҳ Хоманаийга иккинчи марта мактуб йўлламоқда. Унинг биринчи мактуби Теҳронга 2018 йил 13-чи июн куни Япониянинг марҳум бош вазири Синдзо Абэ  орқали юборилганди. Оятуллоҳ Хоманаийнинг муносабати эса  бутун дунёда акс этганди.

"Мен Трампни ҳеч қандай хабар алмашишга лойиқ деб билмайман ва унга ҳеч қандай жавобим йўқ ва жавоб ҳам бермайман деб айтгадилар, Инқилоб раҳбари.

Трампнинг Эрон олий раҳбарига мактуб жўнатиш ҳақидаги даъвосига нисбатан Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси ҳам бизга ҳозиргача бундай хат келмаган, деб маълум қилди.